• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди, мамлакат президенти эса Путинга қўнғироқ қилмоқчи

    Россиянинг «Интер РАО» компанияси шўъба корхонаси — RАО Nordic Оy 14 майдан Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, бунга сабаб етказиб берилган электр энергиясига пул тўланмаганидир. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

    Саули Ниинистё

    Саули Ниинистё
    Фото: Getty Images

    «Умид қиламизки, вазият тез орада ҳал бўлади ва Россия билан электр энергияси савдоси қайта тикланади», — дейилади RАО Nordic Оy хабарида.

    Финляндиянинг Fingrid электр тармоқлари компанияси вакиллари етказиб беришнинг тўхтатилиши истеъмолчиларда узилишларга олиб келмаслигини, чунки Россиядан келаётган электр энергияси умумий истеъмол ҳажмининг бор-йўғи 10 фоизини ташкил қилишини айтди. Танқислик мамлакатнинг ўз қувватлари ҳисобига ва Швециядан импортни ошириш эвазига қопланиши мумкин бўлади, дея қўшимча қилишди Fingrid компаниясида.

    Айни вақтда Финляндия президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди. ОАВларга берган интервьюсида у Хелсинкининг Москва билан муносабатлари ўзгараётганини маълум қилди.

    «Биз ўзимиз кўниккан вазиятга қайта олмаймиз, аммо Россия бизда чегарада катта кескинлик бўлмаслигидан манфаатдор бўлса керак», — деди Ниинистё.

    Унинг сўзларига кўра, муносабатлардаги ўзгариш ўтган йил охирида Путин НАТОдан шарққа қараб интилишдан воз кечишни талаб қилганидан кейин юз берган, буни Ниинистё Финляндия ва Швециянинг ўз хавфсизлик сиёсатини белгилаш ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблаган. Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси эса «сўнгги томчи»га айланган.

    «Мен Путинга қўнғироқ қиламан», — деди президент қачонлигига аниқлик киритмасдан. «Мен ниманидир яширинча қиладиган одам эмасман. Унга қўнғироқ қилиб, вазият ўзгарганини, буни иккимиз ҳам билишимизни айтмоқчиман», — дея қўшиб қўйди у.

    Финляндия президенти Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин 12 май куни эрталаб қўшма баёнот эълон қилиб, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун «зудлик билан» ариза бериши кераклиги ҳақида айтганди. Уларнинг фикрича, бу қадам Финляндия ва бутун иттифоқ хавфсизлигини мустаҳкамлаши керак.

    Нейтрал мақомга эга Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин фаол муҳокама қилина бошлади. Финляндиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат ҳукумати 15 май куни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Швеция ҳам худди шу куни ариза топширади.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финляндия бош вазири ва президентининг нутқидан сўнг, Москва Финляндиянинг НАТОга киришига жавоб қайтаришини, жумладан, ҳарбий-техник характердаги чоралар кўришини маълум қилди. Вазирлик мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни «тўхтатиш»га ваъда берди.

    Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Британия нашрига берган интервьюсида, агар НАТО ўз ҳудудларида ўз қўшинларини жойлаштиришга қарор қилса, Швеция ва Финляндия Москва нишонига айланиши мумкинлигини айтди.

    Мавзуга доир:

    • Болтиқ денгизи НАТО ҳудудига айланмоқда — Латвия ТИВ
    • Финляндия Россия томонидан хавф кўрмаяпти, НАТОга қўшилиш истаги хавфсизлик соҳасидаги ўзгаришлар туфайлидир
    • Финляндия Хитойдан Россияни айланиб ўтувчи биринчи юк поездини йўлга қўйди

    14.05.2022, 10:47   Изоҳ (0)   48974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Эмомали Раҳмон Афғонистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди

    14.05.2022, 08:45

    АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Украинада уруш бошланганидан бери илк бор музокара ўтказди. Пентагон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни сўрамо...

    14.05.2022, 07:51

    Америкалик уруш фахрийси Аляскада айиқ ҳужумидан ҳалок бўлди

    13.05.2022, 23:12

    «Қайғуни енгиб ўтиш учун таянч». АҚШда коронавирус қурбонларининг куйдирилган жасадлари бриллиантга айлантирилмоқда (видео)

    13.05.2022, 22:46

    Яна ўнта Европа газ харидорлари тўловлар учун рубль ҳисобларини очди

    13.05.2022, 22:22

    Олимлар Ойдан олинган тупроқда илк бор ўсимлик етиштирди

    13.05.2022, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15

    Фарғонада 213 млн сўмлик бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.