Тошкент шаҳридаги Мовий гумбазлар хиёбонида 13 май куни «Қаҳва ва чой—2022» биринчи фестивали (Tashkent Coffee & Tea Festival 2022) бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 15 майга қадар давом этадиган ушбу анжуманда қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликлари намойиш этилади. Бундан ташқари, фестиваль доирасида ўтказиладиган Tea&Coffee Expo кўргазмасидан Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилиш мумкин бўлади. Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилиши мумкин.
Тадбирда соҳанинг энг сўнгги янгиликлари ва қаҳва дамлаш учун аксессуарлар ҳам намойиш этилади. Шунингдек, фелтивал дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисидаги давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ҳам ўрин олган.
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон баристалар уюшмаси ва «Макон» телеканали ҳамкорлигида ташкил этилади.
Мавзуга доир:
- «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалидан фоторепортаж
- Гуллар байрами — Tashkent Flower Fest’дан фоторепортаж
- Хивада ўтказилган «Лазги» Халқаро рақс фестивали ғолиблари аниқланди. Ўзбекистонлик раққоса гран-прини қўлга киритди
- Фоторепортаж: Ўзбекистонда илк маротаба волонтёрлар фестивали бўлиб ўтмоқда
Изоҳ (0)