• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Дунёга янги иқтисодий мотор керак. Бу Ҳиндистон бўлиши мумкинми?

    Украинадаги уруш глобал ривожланиш истиқболларига катта зарба берди, деб ёзади The Economist.

    Фото: The Economist

    Фото: The Economist

    Блокировкалар ва кўчмас мулк қиймати ўсишининг секинлашиши иқтисодиётнинг собиқ двигатели бўлган Хитой энергиясини барбод қилди. Ҳудуди катталиги ва салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистон глобал иқтисодиётнинг кейинги двигатели бўлиши мумкинми?

    Апрелда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти бу йил 8 фоиздан кўпроқ ўсиши мумкинлигини тахмин қилган. Бу йирик давлатлар орасида энг тез ўсиш суръати ҳисобланади.

    Бундай тез ўсиш барқарор бўлса, дунёга катта таъсир кўрсатади. Аммо глобал иқтисодиётнинг ўзгарувчан тузилиши туфайли, Ҳиндистон Хитойнинг ўрнини эгаллаши осон эмас.

    2000 йилларда Хитой глобал ўсишнинг қарийб учдан бир қисми — Америка ва Европа Иттифоқини бирлаштиргандан кўра кўпроқ бўлган.

    Ҳар йили янги ишлаб чиқариш қувватларини қўшиб, бугунги Австрия ишлаб чиқариши ҳажмига тенг келган.

    2010 йилларга келиб Хитойнинг ҳиссаси қарийб икки баравар кўпайган. 2000 йил бошидан пандемия арафасигача мамлакат дунёдаги асосий товарларнинг энг йирик истеъмолчисига айланиб, жаҳон товар экспортидаги улуши 4 фоиздан 13 фоизга кўтарилган.

    Ҳиндистон бундай кўрсаткичларни такрорлай оладими?

    Ҳиндистон дунёдаги олтинчи йирик иқтисодиётга эга — 2000 йилдаги Хитой билан бир хил. Бугунги кунда унинг ишлаб чиқариш ҳажми тахминан йигирма йил аввалги Хитой даражасида.

    Хитой ўртача йиллик ўсиш суръатини 9 фоиз атрофида давом эттирган. Ҳиндистон худди шу даврда йилига атиги 7 фоизга ўсди.

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2016 йилда баъзи банкнотларни муомаладан чиқариш ҳақидаги шок қарори каби сиёсат хатолари ва макроиқтисодий заифликлар, жумладан, ҳаддан ташқари кенгайтирилган молия сектори бўлмаганида, бу осонроқ кечиши мумкин эди.

    Украинадаги урушдан олдин ХВЖ Ҳиндистон бу йил 9 фоизга ўсиши мумкин деб тахмин қилган эди. Тўғри шароитларда Ҳиндистон бундай ставкаларни барқарор равишда бошқариши мумкин.

     

    Бироқ Ҳиндистон Хитойнинг ўрнини боса олмайди. Муаммолардан бири шундаки, жаҳон иқтисодиёти аввалгидан анча катта, шунинг учун Ҳиндистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши глобал ўсишни рағбатлантирмайди.

    Йиллик 9 фоизлик барқарор ўсиш ҳиндистонликларнинг ҳаётини сезиларли даражада яхшилайди. Шу билан бирга, глобал иқтисодий ва сиёсий кучлар мувозанатини сезиларли даражада ўзгартиради.

    Аммо бу сўнгги йигирма йил ичида Хитойдагидек жаҳон иқтисодиёти Ҳиндистон атрофида айланади дегани эмас.

    Ҳиндистоннинг глобал ўсишга қўшган ҳиссаси, масалан, Америка ва Европанинг биргаликдаги ҳиссасидан кичикроқ бўлиб қолади.

    Ҳиндистон пандемия арафасида глобал товар экспортининг 2 фоиздан камроғини ташкил этди. У инфратузилмага сармоя киритиш, ишлаб чиқарувчиларга давлат субсидиялари бериш ва савдо битимларини тузиш орқали ушбу улушни оширишга умид қилмоқда.

    Аммо замон ўзгарди. Жаҳон савдосининг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2010 йилларнинг бошидан бошлаб камайди. Иқтисодий миллатчилик тикланишга тўсқинлик қилиши мумкин.

     

    Бироқ Ҳиндистон бошқа мамлакатлар, жумладан, Хитойнинг бозор улушини эгаллаб, экспортини оширишга умид қилиши мумкин.

    Технологик ўзгаришлар экспорт қилинадиган хизматлар кўламини кенгайтирмоқда ва камбағал мамлакатлардаги ишчиларга бой дунёда хизмат кўрсатувчи ишчилар билан рақобатлашиш учун кўпроқ имкониятлар яратмоқда.

    Ҳиндистон 9 фоиздан 6 фоизга яқин ўсиш суръатини бошқарса ҳам, бу етарли бўлмайди.

    2030 йилларнинг ўрталарига келиб мамлакат дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланади ва шу нуқтада у ҳар йили жаҳон ялпи ички маҳсулотига Буюк Британия, Германия ва Японияни бирлаштиргандан кўра кўпроқ ҳисса қўшади.

    Ҳиндистоннинг ресурсларга бўлган талаби кейинчалик товар нархини ўзгартиради: унинг капитал бозорлари хорижий инвесторларни ўзига жалб қилади.

    Инглиз тилида сўзлашувчи аҳолининг кўплиги ва демократик сиёсий тизим Ҳиндистон технологиялари ва маданий экспортига худди шундай даромад даражасидаги Хитойдан кўра кўпроқ глобал таъсир ўтказишга имкон бериши мумкин.

    Аммо ўша пайтгача дунё Хитойнинг юксалиши ўзига хос воқеа эканлигини тан олади. Ҳиндистоннинг ўсиши дунёни ўзгартиради. Аммо Хитой тажрибасини такрорлашдан умид қилиш ҳам, бундан қўрқмаслик ҳам керак.

    12.05.2022, 20:24   Изоҳ (0)   27006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд рупийси рекорд даражада тушиб кетди

    12.05.2022, 13:31

    Хитой глобал иқтисодиётни қутқаришини кутманг — Bloomberg

    12.05.2022, 12:57

    Болгария АҚШдан газ сотиб олишга келишди, у Россияникидан арзонроқ бўлади

    11.05.2022, 23:10

    Украина иқтисодиёти узоқ давом этадиган урушга дош бериши қийин — The Economist

    11.05.2022, 21:32

    Олтин ва нефтнинг жаҳон нархлари Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    11.05.2022, 21:08

    Урушнинг таъсири: Ўзбекистон тадбиркорлари хом ашё логистикаси билан боғлиқ муаммолар туфайли тўлиқ ишлай олмаяпти

    11.05.2022, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.