• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Олтин ва нефтнинг жаҳон нархлари Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    Марказий банк олтин ва нефтнинг жаҳон нархлари Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатаётганини маълум қилди.

    Фото: ҲО / AFP / Getty Images

    Фото: ҲО / AFP / Getty Images

    Олтин

    Жаҳон бозорида ўтган йилда олтин нархи 1 710—1 870 доллар оралиғида шаклланган бўлса, 2022 йилнинг бошида кескин тебранишлар қайд этиб, йил бошига нисбатан 1,7 фоизга қимматлашди.

    Хусусан, биринчи чорак давомида олтин нархи ўзининг тарихий максимум даражасига (2053 долл./тр.ун.) кўтарилди:

    График: Марказий банк

    График: Марказий банк

    2021 йилда олтин нархининг тебранишига пандемия шароити билан боғлиқ хатар ва ноаниқликлар асосий сабаб бўлган эди.

    Бироқ 2022 йил бошида минтақадаги геосиёсий нотинч вазият натижасида глобал иқтисодиётдаги ноаниқликлар инвесторларнинг олтинга бўлган альтернатив танлов сифатидаги қизиқишини кучайтирди.

    Жаҳон бозорида олтин нархининг кейинги динамикаси дунёдаги геосиёсий вазиятга боғлиқ бўлади.

    BМО Capital Маrkets таҳлилчилари маълумотларига кўра, 2022 йилда олтин нархи ўртача 1 унцияси учун 1 895 долларни ташкил этиши прогноз қилинмоқда (аввалги прогноздан 8 фоизга юқори). 2023 йил учун прогноз 1 750 долл./тр.ун.гача юқорилаган.

    Шунингдек, Goldman Sachs таҳлилчилари кейинги 12 ойда олтин нархи 2 500 долл./тр.ун.гача юқорилаши мумкинлиги прогноз қилишган.

    Бундай ўсишга ҳозирда дунёнинг деярли барча давлатларида инфляция даражасининг кўтарилиши ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ноаниқликлар асосий сабаблар қилиб кўрсатилган.

     

    Жаҳон бозорида олтин нархининг ошиши Ўзбекистон учун қўшимча даромад олиб келиш имкониятини яратиши мумкин.

    Нефть

    2022 йил февраль—март ойларида юзага келган кескин вазият жаҳон бозорида нефть нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келди.

    Хусусан, Brent маркали нефть нархи 2022 йил бошидан 11,3 фоизгача ошди ва 1 баррели учун 108 долларга етди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2022 йил март ойида нефть нархи 1 баррели учун 129 долларгача кўтарилди:

    График: Марказий банк

    График: Марказий банк

    Goldman Sachs банкининг нефть нархига оид прогнози пасаювчи тенденцияга эга бўлиб, йил охирига келиб 115 долларгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

    Жорий прогноз Хитойда пандемия билан боғлиқ чекловларнинг кучайтирилиши натижасида нефтга бўлган талабнинг пасайиши ҳамда АҚШ нефть ишлаб чиқаришни ошириши бўйича прогнозлар мавжудлиги билан изоҳланган.

     

    Жаҳон бозорида нефть маҳсулотларининг ошиши Ўзбекистонда ҳам бензин нархининг бироз қимматлашишига олиб келиши мумкин.

    Аввалроқ Ўзбекистон мартда 600 миллион долларга олтин сотгани ва бу мамлакатнинг асосий экспорти ҳақида хабар берилган эди.

    11.05.2022, 21:08   Изоҳ (0)   24432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Урушнинг таъсири: Ўзбекистон тадбиркорлари хом ашё логистикаси билан боғлиқ муаммолар туфайли тўлиқ ишлай олмаяпти

    11.05.2022, 20:07

    Украинадаги уруш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти? Мутахассис изоҳи

    11.05.2022, 13:31

    АҚШ Украинага 40 млрд доллар тақдим этяпти

    11.05.2022, 13:22

    Европа Россия газига қарамликни камайтириш учун тезроқ қуёш энергиясини ривожлантиришга қарор қилди

    10.05.2022, 21:32

    «Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга ноаниқлик олиб келди» — АҚШ ғазначилик котиби Жанет Еллен

    10.05.2022, 15:27

    Тобора заифлашаётган валюта Япония иқтисодиётини қутқарадими ёки чўктирадими?

    10.05.2022, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.