• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бувиси тенги аёлга шилқимлик қилгани айтилган йигитга суд ҳукми ўқилди

    Тошкентда 63 ёшли аёл невараси тенги йигит томонидан зўравонликка учрагани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. «Nemolchi.uz» лойиҳаси йигитга суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, воқеа ҳақида 2021 йилнинг октябрида Ўзбекистонда зўравонликка қарши «Nemolchi.uz» лойиҳасида эълон қилинганди. Унда маст ҳолдаги йигит эрталаб сайрга чиққан 63 ёшли аёлни зўрлаш мақсадида кийимини йиртгани, у қаршилик қилгач, калтаклагани, бунинг оқибатида аёл соғлиғига жиддий зарар етгани айтилган.

    Дастлаб Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Аммо жабрланувчи бундан норози бўлган. Офтальмолог ва невропотолог кўригидан ўтгач аёл нафақат кўриш қобилиятига салбий таъсир қилгани, балки оғир бош оғриқлари келтириб чиқарган бош мия ёпиқ жароҳати олгани маълум бўлган. Шифокор чап кўз гипертензияси, нейропатия ташхисини қўйган.

    Январь ойида Чилонзор тумани судьяси жабрланувчи адвокатининг ишни Жиноят кодексининг 277-моддасидан (безорилик) 25 ва 118-моддаси (номусга тегиш)га ўзгартириш ва соғлиғига етказилган зарарни ўртача оғирликдаги деб топиш (бунинг учун у комплекс экспертиза ўтказишни сўраган) ва жиноят ишини туман прокуратураси орқали қўшимча тергов ўтказиш учун Чилонзор тумани ИИБга юбориш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирган.

    Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, терговчи ишни пайсалга солиб келган, охир оқибат ишни кўриб чиқиш муддати ўтиб кетган. Комплекс экспертизадан ўтишга йўлланма олиш учун адвокат ва жабрланувчининг қизи ўзлари бир неча бор терговчи олдига келган, лекин тегровчи текширувга юбормаган. Бундан ташқари, жабрланган аёл зўравонликка учраган куни йиртилган кўйлаги бўлагини сақлаб қўйган ва уни ашёвий далил сифатида ишга жалб этиб, экспертизадан ўтказишни бир неча бор терговчидан сўраган. Жабрланувчининг қизи ва унинг адвокати ҳам ашёвий далилларни қабул қилингунича ўзлари бир неча марта терговчига олиб боришларига тўғри келган.

    Адвокат охирги марта борганида иш яна судга оширилгани, аммо иш қайта таснифланмагани ва етказилган зарар ҳам енгил тан жароҳатилигича қолганини билган. Бунинг ва қўшимча экспертиза ўтказилмагани сабаби ҳам жабрланувчига тушунтирилмаган.

    «Ҳолат содир бўлганига қарийб саккиз ой ўтди, аёл ҳали ҳам бош оғриғидан азият чекмоқда, кўриш қобилияти кескин тушиб кетган, қолаверса, бошдан ўтказган стресс ҳам унинг соғлиғига ёмон таъсир қилди», — дейилади «Nemolchi.uz» Telegram-каналида.

    Билдирилишича, судланувчи ва унинг адвокати ҳали ҳам аёлнинг ўзи йигитни биринчи ҳақорат қилиб, кейин урганликда айбламоқда. Аммо буни исботловчи ҳеч қандай далиллар келтирмаган.

    21 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судланувчи шахс — 21 ёшли А.З.ни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан айбдор деб топган. Йигит бир йилга манзил-колонияга ҳукм қилинган. Ушбу моддада узоғи беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Жабрланувчи ва унинг адвокати туман суднинг бу ҳукмидан норози бўлиб шаҳар судига кассация шикояти киритган.

    Мавзуга доир: Тошкент шаҳар ИИББ 20 ёшли йигитнинг бувиси тенги аёлни зўрлашга урингани исботланмаганини маълум қилди

    09.05.2022, 08:20   Изоҳ (0)   30285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон парламентининг тожикистонликларга мурожаати, Франция президентининг ўлдирилиши, «ҳаётни яхшилаш»га халал бергани учун тўхтатилган «Озод Бухоро». Ўзбек м...

    09.05.2022, 07:30

    Тошкентда хориж фуқаросига тегишли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ускуналар талон-торож қилинди

    08.05.2022, 23:42

    Видео: «Ҳисор» қўриқхонасида фотоқопқонга тушган қор қоплони

    08.05.2022, 23:13

    Ўзбекистонда икки нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди

    08.05.2022, 21:44

    Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари бўйича янги тузилма ташкил этилди

    08.05.2022, 21:15

    Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилди

    08.05.2022, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.