• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон парламентининг тожикистонликларга мурожаати, Франция президентининг ўлдирилиши, «ҳаётни яхшилаш»га халал бергани учун тўхтатилган «Озод Бухоро». Ўзбек матбуоти 9 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 9 май, душанба

    Тошкентда Тўқимачилик комбинати қурилиши бошланди, комбинатнинг биринчи ғиштлари, пойдевори қўйилди. Ғишт қўйганлар орасида Ўзбекистон етакчилари Файзулла Хўжаев ва Йўлдош Охунбобоев ҳам бор.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, Тошкент тўқимачилик комбинатининг қурилиши — «ленинча миллий сиёсатнинг яна бир тантанаси»дир. «Қишлоқ хўжалигини социализм асосида қайтадан қуриш СССРнинг пахта истиқлолиятини тўла юзага чиқаришни таъмин қилган бўлса, Ўрта Осиё жумҳуриятларини ва шу жумладан Ўзбекистонни индустриаллаштириш уларни Шўролар Иттифоқининг олдинги ўлкалари билан бир даражага кўтарди», дейилади мақолада. Шунга ўхшаш гаплар орадан 30 йил ўтиб ҳам, нафақат Ўзбекистон, балки СССР таркибидаги исталган бошқа республика томонидан таъкидланишда давом этаверади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    Сўнгги кунларнинг энг оламшумул воқеаси — Франция президенти Пол Думернинг россиялик муҳожир Павел Горгулов томонидан отиб ўлдирилишидир.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг сўнгги саҳифасида — сўнгги бир ҳафтадан бери бўлганидек — Бадриддинов судининг навбатдаги тафсилоталари:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 9 май, чоршанба

    Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг, деярли ҳар 9 май ёки 9 май арафасида эълон қилинадиган буйруқ:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалаба шарафига ёзилган бош мақоласидан: «Тинч-тотув яшашнинг ленинча принципига содиқ бўлган партиямиз ва ҳукуматимиз халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифодалаб, ёппасига ва батамом қуролсизланиш учун, атом уруши хавфини тугатиш учун,.. зўр бериб курашмоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Газетанинг кейинги саҳифаларидан бирида эълон қилинган Туркистон ҳарбий округи ҳарбий кенгаши аъзоси, генерал-лейтенант Н.Деминнинг «Тинчлик посбонлари» мақоласидан парча: «Империалистлар СССРга ҳужум қилсалар, уларниг бу шум ҳаракати охирги ҳаракат бўлади. Бу — бутун капитализм системасининг ҳалокати бўлади. Совет Армиясини ракета-ядро техникаси билан қайта қуроллантириш батамом тугалланди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Ўзбекистон газеталари кетма-кет иккинчи кун Чехословакия шарафига мақолалар эълон қилмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Муҳим хабар — Хрушчёв ва Брежнев Германиянинг советларга яқин қисмига табрик йўллаган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Тошкентда эса ленинча миллий сиёсат тантанасига бағишланган илмий-конференция давом этмоқда, «Қизил Ўзбекистон» саҳифалари ушбу анжуман иштирокчилари — иттифоқдош республикалар делегатларининг чиқишларидан иқтибосларга тўла. Бу нутқларнинг ўзига хослиги бир ўхшашлиги бор — ҳар бир вакил ўз республикаси жаҳоннинг ривожланган (ёки ҳали ривожланмаган бўлиши ҳам мумкин) капиталистик мамлакатларидан қай даражада ўзиб кетганига алоҳида бир боб бағишлайди.

    Масалан, Украина дон экинлари етиштиришнинг абсолют миқдори жиҳатидан Канада, Франция ва Аргентинадан ўзиб кетган, қандлавлаги етиштириш бўйича эса жаҳонда Украинага тенг келадигани йўқ:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Беларусь халқ маорифи ва соғлиқни сақлаш ишларининг ривожланиш даражаси жиҳатидан ҳозирнинг ўзидаёқ (яъни, 1962 йилда) АҚШни ва бошқа капиталистик мамлакатларни орқада қолдирган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Саноат маҳсулотининг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш соҳасида Грузия ҳозирнинг ўзидаёқ (яъни, 1962 йилда) Италия, Япония, Франция каби тараққий этган капиталистик мамлакатларни орқада қолдирган, олий маълумотли мутахассислар миқдори жиҳатидан эса АҚШдан ўзиб кетган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Арманистон аҳоли жон бошига электр энергияси ишлаб чиқариш жиҳатидан Франция, Япония ва Италия каби тараққий этган капиталистик мамлакатларни орқада қолдирган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Афтидан, 1962 йили Тожикистонни таққослаш учун Эрон ва унинг таълими тизимидан бошқа яхшироқ вариант бўлмаган шекилли:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 май сонидан лавҳа

    Ҳар нима бўлганда ҳам, «ўзиб кетдик», «орқада қолдирдик» деган бу даъволар ортида қанчалик ҳаққоний фактлар бор — оддий совет кишиси буни билмаган, унда буни билиш, ҳақиқий, манипуляция қилинмаган маълумотларни таққослаб кўриш имкони бўлмаган.

    30 йил аввал. 9 май, шанба

    Мустақил Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи — 30 йил аввалги, юқорида келтирилган СССР мудофаа вазирининг буйруғига ўхшаш. Унда «Улуғ Ватан уруши» деган атама ҳам учрайди — ҳозирча бор-йўғи 1992 йил, ҳали нимани қандай аташ лозимлиги аниқ-тиниқ белгиланмаган, кўпчилик билмайдиган вақт:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    Тожикистонда вазият кескинлашаётгани муносабати билан (у ерда фуқаролар уруши бошланиб бўлган, лекин айнан 5 май урушнинг боши экани келгусида тан олинади), Ўзбекистон парламенти тожикистонликларга мурожаат қилган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    Мингбулоқ нефть конида нима гап? Нега ҳали ҳам бу нефтдан тўлақонли фойдаланиш бошланмаяпти?

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    Апрель охири — май бошидаги вайронкор ёғингарчиликларнинг Бухородаги оқибатларини бартараф этишлари давом этмоқда:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    Дарвоқе, Бухородан яна бир қизиқ янгилик: «ҳақиқатга тўғри келмайдиган бир қатор мақолалар чоп этилганлиги, чиқишларнинг аксарияти вилоят иқтисодий-ижтимоий ҳаётини яхшилаш йўлида тўсқинлик бўлаётганлиги, вилоятнинг кўпгина лавозимли шахсларига ва сиёсий фирқалар раҳбарларига далилсиз тажовуз этаётгани учун» «Эрк» демократик партиясининг Бухоро бўлими нашри — «Озод Бухоро» газетаси фаолияти 1992 йил 16 апрелдан бошлаб тўхтатилган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасида машина ўғриликлари ҳақида катта материал берилган. Таъкидланишича, 1992 йил бошидан то 9 майгача биргина Тошкент вилоятининг ўзи 54 та автоўғрилик содир бўлган, шундан фақат 22 таси аниқланган, холос.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Президент Каримовнинг 9 май табриги, андижонлик миллионер билан ҳамтовоқликда айбланган прокурор, «журналистика дангаса ва текинхўрларга қарши ўт очиши керак!». Ўзбек матбуоти 8 майда нималар ҳақида ёзган?
    • 10 минг сўмлик чақалоқлар, фуқаролар уруши остонасидаги Тожикистон, Ҳажга отланганлар билиши лозим бўлган тақиқлар. Ўзбек матбуоти 7 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Мусобақа ғолибига бепул Ҳаж йўлланмаси, Ўзбекистонни тўлиқ радиолаштириш вазифаси, ёлғон маълумот учун икки йилга кесилган мудир. Ўзбек матбуоти 6 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    09.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   89394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.