• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухороликлар Умра зиёратига жўнатиш тартибидан норози эканини айтиб, мазкур масалада ҳам коррупция бор деган гумонга бормоқда

    Ўзбекистонда Умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларнинг кўп йиллик навбатини бартараф этиш, уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳудудларда вилоятлар вакиллиги ташкил этилган. Бухороликлар ана шу вакиллик фаолиятидан норози. «Дарё»га қилинган мурожаатга кўра, мухбир Лайло Ҳайитова мурожаатлар мазмуни билан танишишга уринди ва масъуллар қаршилигига учради.

    Ўзини таништиришни истамаган вакиллик мутахассиси Анвар Нуруллаев «Дарё» операторини вакиллик идорасига киришга рухсат бермагани етмаганидек, мурожаатчи фуқароларга қўпол муносабатда ҳам бўлган. Улар билан тортишиб, жанжал келтириб чиқарган.

    «Дарё» оператори фаолиятига қаршилик кўрсатилмоқда.

    «Дарё» оператори фаолиятига қаршилик кўрсатилмоқда.
    Фото: Лайло Ҳайитова

    Аҳоли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги маъмурияти ҳудуддаги эски масжиднинг жуда тор ва баланд зинали қисмидан кўтарилиб бориш мумкин бўлган жойида жойлашганидан норозилигини айтмоқда.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги маъмурияти жойлашган масжиднинг жуда тор ва баланд зинали қисми.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги маъмурияти жойлашган масжиднинг жуда тор ва баланд зинали қисми.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги маъмурияти жойлашган масжиднинг жуда тор ва баланд зинали қисми.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги маъмурияти жойлашган масжиднинг жуда тор ва баланд зинали қисми.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Эъзоз Бобомуродовнинг маълумот беришича, кутилган навбатлар ўз вақтида келмайди.

    Эъзоз Бобомуродов.

    Эъзоз Бобомуродов.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    «Мен ҳам 2022 йилнинг январь ойида зиёратга бориш рўйхатига ёзилгандим. Барча ҳужжатлар етарли ва тўлиқ эди. Мана бешинчи ой ўтяптики, навбатим 1026-ўриндан ҳозирга қадар умуман ўзгармаган. Лекин темир йўл кассалари орқали Умра сафарига ҳар ҳафта 100-150 нафардан ортиқ фуқаролар жўнаб кетаётганини кўриш мумкин. Вакиллик идораси мутахассиси Анвар Нуруллаевнинг айнан ўзи шу ишга масъул қилиб қўйилганидан ҳам хабардормиз. Шунда эҳтимолий даражада коррупция ўйнаяптимикин, деган шубҳага ҳам боради одам», — дейди Эъзоз Бобомуродов.

    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Фуқаронинг билдиришича, масъул ташкилот идорасига кириш-чиқиш зинасининг тор ва баландлиги одамлар, айниқса, ёши кексалар учун анча қийинчилик туғдирмоқда.

    «Бошлиғимизга ҳам, бизга ҳам қаердан жой ажратишган бўлса, шу ерда фаолият юритишимизга тўғри келади. Давлатимиз шароит, имконият яратиб берса, бизлар ҳам ёши кекса отахон, онахонларимизнинг қийналмай, бемалол келиб-кетишларини истаймиз», — дейди фақат исмини айтиш билан чекланган вакиллик мутахассиси Фазилат опа.

    Умра зиёратига навбатга ёзилганига тўрт ойдан ошган Манзура опа исмли фуқаро келиб-кетишларнинг натижасиз бўлаётганидан шикоят қилган.

    «Умид билан келамиз, умидсиз чиқиб кетамиз. Келиб-кетишларимиз самарасиз, бефойда. Токи кўз билан кўриб, қўл билан ушламагунча, ҳеч нарса дея олмайсиз. Эҳтимол, коррупциядир», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Кейинги суҳбатдош Назира Мансурованинг сўзига кўра, у Умра сафарига бориш учун жорий йилнинг январь ойида рўйхатга ёзилган.

    «Бизнинг навбатимиз қачон келишини аниқлаш ўрнида, ҳар гал вакиллик мутахассиси Гулнора Зарипованинг одамлар билан қўпол ва қўрс муомаласига дуч келамиз. Аллоҳнинг даргоҳига боришда ҳам одамларнинг тоифага ажратилаётганини кўриб, ёқа ушлаймиз. Ҳафсалам пир бўлган, тилимизни тишлаб ўтирибмиз», — дейди Назира Мансурова.

    Вакиллик идораси мутахассиси эса: «Бу одамлар ҳам жонингиздан ўтказиб ташлайди-да. Навбат бўлиб туришади, битта одам қайси бирига жавоб берсин. Қабул ҳафтанинг бир куни бўлса. Битта ходим шунча паспортни компьютерга кирицинми ёки ҳар битта одамнинг саволига жавоб бериб ўтирсинми? Одамлар шундай меъёридан ўтказиб ташлайди-да. Ўзининг муомаласи билинмайди», — дейди.

    Ўзини Ҳасиба Жамолова деб таништирган 60 ёшли когонлик фуқаро вакиллик мутахассисига ўзининг кескин муносабатини билдирди.

    «Мен 2021 йилнинг октябрь ойида ҳужжат топширганман. Ўшанда 638-ўриндасиз дейишганди. Аммо бугун ҳам шу ерга яна асабийлашиб келдим. Бирор жойга мурожаат қиламан, десам, хоҳлаган жойингга бор, дейишади. Ҳайрон қоламан, шундай даргоҳлар вакиллари одамлар билан шунақа муомалада бўладими? Сиз фуқаролардан шикоят қиляпсиз. Улар ҳам бу ердаги муомала-муносабатга қарайди», — дейди Ҳасиба Жамолова.

    Ҳасиба Жамолова.

    Ҳасиба Жамолова.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Вакиллик ходимаси фуқародан 2021 йил пандемия даври эканини, ҳеч қандай ҳужжат қабул қилинмаганини, сўзини исботловчи далиллари бор ёки йўқлигини сўради.

    Фуқаро эса Умра зиёратининг ташкил этилиши қачонлиги, шунингдек, қандай хизматлар кўрсатилишидан вакиллик идораси ходимларининг ўзи ҳам хабардор эмаслигини айтмоқда.

    «Аслида ҳужжатларни қабул қилиб олишгани тўғрисида бирорта қоғоз ҳам беришмайди. Мен ҳам давлат ишида ишлаганман. Жудаям асабийлашдим. Аввало, бундай жойга яхши-ёмон бўлиб бориш гуноҳ. Лекин таниш-билишчиликка йўл қўйилаётганини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди», — дейди Ҳасиба Жамолова.

    Вилоят ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича аппарати котибияти мудири Ғолиб Баротовнинг билдиришича, 2022 йилнинг 7 февраль кунидан бошлаб бухоролик зиёратчилар Умра сафарига юборилган.

    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    «Умра мавсуми бошлангач, аввало пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойи охирида зиёрат учун тўловни амалга оширган, аммо сафарга бора олмаган фуқаролар юборилган. Яна шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакиллиги нодавлат-нотижорат ташкилот. Уларнинг устидан биз ҳеч қандай назорат олиб бормаймиз. Уларга диний масалалар бўйича фаолияти давомида ёрдам керак бўлса, кўмак беришимиз мумкин. Аммо кимдир бу масалада муаммога дуч келаётган бўлса, амалий кўмакка тайёрмиз. Яқин кунларда барча амаллар электрон шаклда олиб борилади. Ва ўйлаймизки, одамларни ушбу масалада қийнаётган ташвишлар бартараф бўлади», — дейди Ғолиб Баротов.

    Ўзини таништиришни истамаган фуқаро Умра зиёратига жўнатиш билан боғлиқ ишлар назоратсизлиги боис ҳам вакиллик мутахассислари ушбу амални ўз йўриғи ва ўз билганича амалга оширишаётганини, навбатдан ташқари жўнатишда таниш-билишчиликка йўл қўйишаётганини, порахўрлик аралашаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    «Шу ерда фаолият юритувчи Анвар Нуруллаев билан тортишиб қолдик. У мен тирик эканман, сен сафарга боролмайсан, дея қўпол муносабатда бўлди. Умуман шарт-шароитгина эмас, вакиллик ходимларида муомала деган нарса йўқ. Бунга эътибор қаратувчи ташкилотлар йўқми? Юқори турувчи органлар ҳолатни ўрганиб чиқишса, деймиз», — дейди Эъзоз Бобомуродов.

    «Дарё» мухбири фуқаролар эътирози нечоғли ўринли эканига аниқлик киритиш мақсадида жорий йилда Умра зиёратига Бухородан неча нафар фуқаро бориб-келганига аниқлик киритишга уринган. Бироқ масъуллар бу рақам сир тутилишини билдирган.

    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилаётган пайтда вилоят бош имоми Жобир Элов Умра зиёратида бўлган. «Дарё» мухбири вилоятда фуқароларнинг Умра зиёратига жўнатилиши тартибидан норози экани юзасидан бош имом билан Telegram орқали суҳбатда бўлган.

    «Бундай ҳолатни эшитиб, кўнглим оғриди. Ҳолат жойида хабари бўла туриб, вакиллик ўринбосари ҳамда ёрдамчимнинг нега етиб келишмагани ёки шу ерда бўла туриб, ўзини таништиришни истамагани ажабланарли. Худо хоҳласа, зиёратдан сўнг бориб, ҳар бир муаммо илдизини ўрганаман. Ўз ишига, вазифасига лоқайдлик қаердан келиб чиққанини очиқлаб, шунга яраша чоралар кўраман. Шу ўринда, айтиб ўтиш жоизки, Болойи ҳовуз масжиди шаҳар марказида бўлгани учун ҳам шу жойни танлаган эдик. Нега танлаган эдик? Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллигининг биноси йўқ. Яқинда вилоятимиз раҳбари вакилликка ер ажратиш бўйича қарорга имзо қўйди. Тез кунда ажратилган мазкур ер майдонида вакиллик идораси барпо этилади», — деди Жобир Элов.

    Бош имом бундай зиёратларга фуқароларни жўнатиш биргина вакиллик идорасига анча қийинчиликлар туғдираётгани боис ушбу масалалар туманлар кесимида ҳам адо этиладиган тартиб жорий этилиши таклифини билдирган.

    06.05.2022, 17:13   Изоҳ (0)   34836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АОКА директорига янги ўринбосар тайинланди

    06.05.2022, 16:49

    Тошкентдаги 7 хонали ҳовли МИБ томонидан 2 млрд сўмдан кўпроққа аукционга қўйилди

    06.05.2022, 16:39

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига саккизинчи кун пастлади

    06.05.2022, 16:28

    Келаси ҳафта бошларида Ўзбекистоннинг катта қисмида кучли жала ёмғирлар ёғиши мумкин

    06.05.2022, 16:18

    Ўзбекистон ДХХ Қирғизистон чегарасида уч нафар қирғизистонликка ўқ узилгани юзасидан расмий баёнот берди

    06.05.2022, 15:30

    Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди

    06.05.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.