Қўшма Штатлар энди Россиядан уран сотиб олишга пул сарфламаслиги керак, деди АҚШ энергетика вазири Женнифер Гранҳолм. Унинг сўзларига кўра, департамент уранни барқарор таъминлаш стратегияси устида ишламоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Гранҳолм хоним АҚШ Сенатининг Энергетика ва табиий ресурслар бўйича қўмитасида бу борада гапириб ўтган.
Биз Россияга Америка энергетикаси учун ёки бошқа сабабларга кўра пул жўнатмаслигимиз керак, — дейди вазирЖеннифер Гранҳолмнинг айтишича, АҚШ Энергетика вазирлиги уран етказиб бериш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Қўшма Штатлар ўз ядровий реакторларини кам бойитилган уран ёқилғиси билан таъминламоқчи. Гап 5 фоиздан 20 фоизгача бойитилган ҲАЛЕУ уран ҳақида бормоқда.
Агар биз ҳозир Россия уранидан воз кечсак, бунга ишонч ҳосил қилишни истаймиз, — дея қўшимча қилди Гранҳолм хоним.Bloomberg маълумотларига кўра, дунёдаги уранни бойитишнинг 35 фоиздан ортиғи «Росатом» ва унинг шўъба корхоналарига тўғри келади. Март ойида америкалик сенаторлар Россиядан уран импортини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этган эди.
Аввалроқ АҚШ Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан уран сотиб олишни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)