Март ойида АҚШнинг Россияга товарлар экспорти қиймат жиҳатидан деярли беш баробарга қисқарди. Экспорт февралдаги 497,5 млн доллардан 101,1 млн долларга тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, март ойида АҚШнинг Россияга экспорт кўрсаткичи камида 2002 йилдан бери бир ой ичида савдо тарихидаги энг кичик кўрсаткич бўлди Март ойида Россиядан АҚШга экспорт ҳажми 2,58 млрд доллардан 2,75 млрд долларгача ошган.
Бу биринчи навбатда нефть етказиб бериш ҳажмининг февраль ойидаги 63 млн долларга нисбатан 363 млн долларга ошгани билан боғлиқ.
АҚШдан Россияга етказиб берилиши кескин пасайган товарлар орасида автомобиллар (февралдаги 83 млн доллардан март ойида 20 млн долларгача), фармацевтика маҳсулотлари (60 млн доллардан 14 млн долларгача), ускуналар (ички ёнув двигателлари, турбореактив двигателлар, қишлоқ хўжалиги техникаси) бор.
Шунингдек АҚШ март ойида Россиядан 1,35 млрд долларлик нефть маҳсулотларини импорт қилди (февралдаги 1,31 млрд доллар бўлган).
Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти фонида, АҚШ Россия билан савдода энг қулай давлат режимини бекор қилди. Россиядан ароқ, денгиз маҳсулотлари ва олмос импортини, шунингдек, ҳашаматли товарлар экспорти тақиқланди.
Аввалроқ Байден АҚШ конгрессидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 33 млрд доллар ажратишни сўраган эди.
Изоҳ (0)