Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракетага ўхшаш ракетани учирди, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитасининг баёнотига таяниб.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

«Расмийлар ракетанинг учиш масофаси ва баландлигини таҳлил қилмоқда, унинг баллистик ракетага ўхшашлиги масаласи кўтарилмоқда», — дейилади хабарда.

Кейинроқ Reuters агентлиги Япония қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб, номаълум ракета денгизга қулагани ҳақида хабар берди.

Бундан 18 кун аввал, КХДР иккита «янги тактик бошқариладиган ракеталарни» учирганди, деб эслатди агентлик.

Йил бошидан бери КХДР бир неча бор ракета синовларини ўтказган. Хусусан, март ойида мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий раҳбарлигида янги Hwasong-17 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Шимолий Корея навбатдаги «янги тактик бошқариладиган қурол» муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилди, Сеул буни Россиянинг «Искандар» ракеталар мажмуасига ўхшаш янгиланган КН-23 ракеталари деб атади.

Март ойи охирида Ким Чен Ин мамлакатни фақат кенг кўламли ҳужум қуроллари ҳимоялай олишини айтиб, КХДР янада кучли қуролларни ишлаб чиқиши ва армияни қуроллантиришда давом этишига ваъда берганди. Пхеньян, шунингдек, Сеулнинг ҳарбий ҳаракатларига жавобан ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди; Шу билан бирга КХДР Жанубий Корея билан урушга қарши эканини ва уни душман деб ҳисобламаслигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар