Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ювентус» ёзги трансфер ойнасида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишга уриниб кўради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Football Italia нашрининг хабарига кўра, «кекса синьора» Массимилиано Аллегри қўл остидаги омадсиз мавумдан сўнг ёзда ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтирмоқчи. Мисрлик футболчи асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

29 ёшли футболчининг мерсисайдликлар клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча томонлар келишувни узайтириш борасида келиша олмаяпти, Муҳаммад таклиф қилинган шартлардан қониқмаяпти. «Ливерпуль» ҳужумчини эркин агент сифатида жамоани тарк этишини истамаса, келаётган трансфер ойнасида Салоҳни сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ Муҳаммад Салоҳга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Аммо Ла Лига жамоаларига ўтиш футболчининг режаларида йўқлиги айтилди.

Муҳаммад Салоҳ 2021/22 йилги мавсум АПЛда 32 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар