Россия Премьер Лигаси клублари 2022/23 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок эта олмайди.
УЕФА Россия терма жамоалари ва клубларини Еврокубок мусобақаларидан четлатгани хабар қилинганди. Муддатидан аввал Россия чемпионига айланган «Зенит» энди ЕЧЛ 2022/23 йилги мавсумида иштирок эта олмайди.
Хабарларга кўра, Россия клубининг ўрнини Шотландия чемпиони эгаллайди. Ҳозирда ушбу ўрин учун икки жамоа курашмоқда: чемпионат тугашига 3 тур қолганда 86 очко жамғарган «Селтик» ва 80 очко тўплаган «Рейнжерс».
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Россия терма жамоаси ва клубларининг мақоми, шунингдек, уларнинг ташкилот тасарруфидаги мусобақаларида иштирок этиш масаласини кўриб чиқиб, уларни Еврокубок мусобақаларидан четлатди.
28 февраль куни ФИФА ва УЕФА Украинадаги вазият туфайли Россия терма жамоалари ва Россия клубларини барча халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатди. Россия терма жамоаси эса халқаро мусобақалардан четлатилгани муносабати билан унинг ўрнига Польша ЖЧ—2022 саралаши плей-оффининг финалида ўйнаши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)