• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ҳамма нарса жойида турибди». Ичан-қалъада сохталиги айтилган 101 та экспонат ҳақида (видео)

    Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги Хива шаҳридаги Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб боргани ҳақида хабар берилган эди. Ўрганиш давомида айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилгани юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилган.

    Шунингдек, ноёб ашёлар рўйхатига киритилган экспонатлар хатловдан ўтказилган. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

    Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов мазкур ҳолат бўйича Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси фонди директори Озод Каримов билан сохталиги айтилаётган экспонатлар борасида суҳбатлашди.

    Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси фонди директори Озод Каримов

    Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси фонди директори Озод Каримов
    Фото: «Дарё»

    Озод Каримовнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг март ойида ҳақиқатан Ичан-қалъа давлат музей- қўриқхонасидаги экспонатлар хатловдан ўтказилган. Комиссия томонидан 101 та ашёлар кирим китобидаги маълумотларга тўғри келмагани ҳақида хулоса ёзилган.

    «Шундан кейин ҳаммаёқда шов-шув кўтарилди ва директор буйруғи билан қайта комиссия тузилиб, текширув ўтказилди. Натижада кўп нарса нотўғри ёзилганлиги маълум бўлди.

    Шуни алоҳида айтиш керакки, бу ердаги нарсалар ҳеч қаерга кетмаган, ҳаммаси шу фондда сақланяпти. Эллик йилдан бери мана шу ерда ишлаб келяпман. Ўтган вақт ичида бирор буюм юқори ташкилотлар раҳбарлари рухсатисиз ҳеч қаерга олинмаган. Ҳамма нарса жойида турибди.

    Ҳозирги кунда биз экспонатларни ўрганяпмиз. Қисқа вақт ичида ҳаммасини жой-жойига қўйиб, далолатномалар ёзамиз ва элимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишига ишонамиз», — дейди у.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Фонд директорининг қайд этишича, 101 та ноёб ашёлар ичида мисдан ишланган буюмлар, матодан тикилган кийимлар, қуроллар ҳам бор.

    «Уларнинг ҳаммаси жойида турибди, ҳеч нарса алмаштирилмаган. Биздан аввал ишлаган ходимлар, 60 йилларда фаолият юритганлар экспонатларни нотўғри ўлчаган, қайси техникадан фойдаланганини билмаймиз. Уларнинг ишини биз тўғрилаб чиқяпмиз.

    Бу ерда авваллари саводсиз, 4-синфни битирганлар ишлаган. Ҳозирги кирим китоби 1966 йилда инвентаризация қилиниб, янгидан ёзилган. Уни ўқисангиз грамматик, стилистик хатолар жуда кўп. У вақтларда арабчани билмаганлар ҳам ишлаган. Бугунги кунда бизда икки нафар олий маълумотли араб тили мутахассислари фаолият юритяпти. Улар кирим китобидаги камчилик ва хатоларни тўғрилаб келмоқда», — дейди Озод Каримов.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Унинг айтишича, мазкур бино 1616 йилда қурилган. Аммо термитлар еб, тугатганидан кейин XIX аср бошларида Оллоқулихон янгидан барпо эттирган ва Арабхон мадрасаси деб ном қўйилган.

    «Бу бинодан 1976 йилдан бери фонд сифатида фойдаланиб келинади. Лекин ҳозирги даврда мазкур бинодан фонд сифатида фойдаланиш хато ва бу тўғри келмайди. ЮНЕСКО ҳам «Бу тарихий ёдгорлик, бу ерда ишласаларингиз ниманидир бузиб қўясизлар ёки синдирасизлар. Ашёларни бошқа жойда сақланглар», деб бу ерда фонд қилмасликни тавсия этган», — дейди фонд директори.

    Бундан аввал Сурхондарёдан Мирзо Улуғбек даврига оид мис тангалар топилгани, Хоразмда меъморий архитектура ёдгорлиги ҳисобланувчи Дешон қалъанинг бир қисми қулаб тушганитўғрисида хабар берилганди.

    03.05.2022, 20:32   Изоҳ (0)   37336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков: «Андижон полкасини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича ҳаракатлар бошланган»

    27.04.2022, 18:57

    Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Лазги» халқаро рақс фестивалининг очилиш маросимидан фоторепортаж

    27.04.2022, 02:14

    Ўзбекистон биринчи марта Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этмоқда

    23.04.2022, 15:55

    «Рамазон қўшиқларини авваллари катталар айтган». Муқаддас ой қўшиқлари тарихи ҳақида фольклоршунос олим Шомирза Турдимов билан суҳбат

    19.04.2022, 19:45

    Қатағонда омон қолган паспорт, Сулаймонқул чопони, «Кеча ва кундуз»нинг илк нашри — Андижондаги Чўлпон ёдгорлик музейидан репортаж

    16.04.2022, 14:45

    Меган Маркл Британия қироллик оиласидаги ирқчилик ҳақида гапириб, шов-шувга сабаб бўлган интервьюсидан кейин илк бор қиролича Елизавета II билан учрашди

    16.04.2022, 09:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.