• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Рамазон қўшиқларини авваллари катталар айтган». Муқаддас ой қўшиқлари тарихи ҳақида фольклоршунос олим Шомирза Турдимов билан суҳбат

    Ҳар йили муборак Рамазон ойи бошланса, ифторликдан кейин болалар уйма-уй юриб, қадимий Рамазон қўшиқларини баралла, жўровоз бўлиб айтади. Бундай анъана кўпчиликнинг болалигини эслатади. Хонадон эгалари кўнгилдан чиқариб ҳадясини бергач, болалар миннатдорлик сифатида файз-барака тилаб, дуо қилади. Бироқ йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётган, вақт таъсирида матни ўзгараётган ушбу қўшиқларнинг тарихини ҳаммаям билмаслиги мумкин. «Дарё» мухбири Рамазон қўшиқларига замон ва авлодлар таъсири хусусида фольклоршунос олим Шомирза Турдимов билан суҳбатлашди.

    — Шомирза ака, Рамазон қўшиқлари тарихи, айтиш анъанаси қачондан бошланган?

    — Рамазон қўшиқлари бизнинг мавсумий маросим қўшиқларимиз таркибига киради ва келиб чиқиши жуда қизиқ. Илк пайдо бўлган пайтларда айрим ҳудудларда ойнинг биринчи ва сўнгги уч кунида, баъзи жойларда фақат охирги кунлари ижро этилган. Бугун эса муборак ойнинг ҳар кунида айтилади.

    Рамазон ойи ҳар йили 12 кун олдинга сурилиб, айланиб келади. Лекин нима учун Рамазон қўшиғининг олқишини ичида «Ҳурли бўлинг, ҳурли бўлинг. Бойчечакдай гулли бўлинг», деган сўзлар бор? Чунки қадимда «Бойчечак» деган маросим бўлиб, шаҳар-у қишлоқларда одамлар иккита гуруҳга ажралган ҳолда қиш ва ёзнинг театрлаштирилган маросимини ўтказган. Ургут, Қашқадарё, Наманган, Жиззах каби ҳудудларда «Бойчечак» маросими бўлиб ўтган. Андижонда ҳам ўтказилгани ҳақида Чўлпон асарлари орқали гувоҳлик берган. Ҳозирги кунда бу болалар фольклорининг намунаси сифатида қолган.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Агар ушбу маросимнинг Наманганда ўтган вариантига тўхталсак, болалар бойчечакни қўлига олиб, уйма-уй юрган ва худди рамазончилар каби қўшиқ айтган. Қўшиқда қуйидаги сўзлар ҳам бўлган:

    «Бота, бота бойчечак,

    Уйингизга чоч тилла.

    Худойим ўғил берсин,

    Отгинаси Раҳматилла,

    Ўтириб чиқинг, ўтириб чиқинг,

    Ёғоч товоқни тўлдириб чиқинг».

    Шундан сўнг хонадон эгаси болаларга ўзининг эҳсонини берган. Агар эҳсон бермайдиган бўлса, болалар сўкиб кетган. Қизиқ жиҳати шундаки, бойчечакчиларга берилган туҳфа бир йил учун уруғдек қабул қилинган.

    Бойчечак қўшиғи Рамазон қўшиғини эслатади ва моҳиятан ҳам бир-бирига тўғри келади. Бизга Ислом дини кириб келганидан кейин бойчечак қўшиғи ҳам, маросим шакли ҳам, оҳанги ҳам Рамазон қўшиғига ўтган ва маънавиятимизга хизмат қиладиган қўшиқлардан бирига айланган. Қўшиқ ижрочилари ва уни қачон айтилиш тартиби пайдо бўлгач, ҳамма ҳудудларда кенг оммалашган.

    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Алоҳида айтиш керакки, мумтоз шоирлар ҳам Рамазон қўшиқлари яратган ва уларнинг намуналари ҳалигача бор. 1980 йили фольклор экспедицияга чиққанимизда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида яшовчи Оллоқул Азимовдан Рамазон қўшиғининг мумтоз намунасини ёзиб олганмиз. У киши ўша вақтда 76 ёшда эди.

    «Рўзанинг ойлари туғди кеча,

    Кофирлар от эгарлаб қочди қоча,

    Шу қочгандан қочаверди бир йилғача,

    Бир йилда бир айланган май Рамазон

    Айтинг, айтинг Алишер-у Худога,

    Салом айтинг Муҳаммад Мустафога».

    Ушбу Рамазон қўшиғининг нақароти «Айтинг, айтинг Алишер-у Худога, Салом айтинг Муҳаммад Мустафога» бўлиб, ҳар тўртликдан сўнг боғловчи сифатида жўровозликда такрорланган.

    Рамазон қўшиқларининг матни ҳудудларга қараб, одамларнинг яшаш шароити, турмушидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқланган. Масалан:

    Оқ танга, кўк танга,

    Чиқара қолинг жон янга.

    Оқ обаки, кўк обаки,

    Чиқара қолинг жон амаки,

    деган сўзлари бор қўшиқлар Тошкентда айтилган.

    Рамазончилар хонадон ва ўша оила вакилларини таърифлаб, уларни рўза тутишга тарғиб қилган. Рўза тутмаганлар жазоланиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Рамазон қўшиқлари мазмун-моҳияти билан маърифий характердаги қўшиқ ҳисобланган.

    — Яна қайси туркий халқлар Рамазон қўшиқларини айтади ёки ижро этган?

    — Марказий Осиёнинг деярли барча ҳудудида айтилганини биламан. Лекин араб ёки бошқа халқларда ижро этилгани тўғрисида менда маълумот йўқ. Тун ва куннинг кўклам пайтидаги тенг келиши Марказий Осиё ҳудудига мос тушгани боис ҳам Рамазон қўшиқлари ва оҳанглари бизнинг халқлар ичида жуда машҳур.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Бу қўшиқ азалдан болалар томонидан айтиладими ёки бошқалар ҳам куйлаб келганми?

    — Авваллари Рамазон қўшиқларини катта ёшдагилар ҳам айтиб, уйма-уй юрган. Чунки бунга байрам қўшиғи сифатида қаралган. Бизнинг болалар фольклорининг жуда кўп ўйинлари, хусусан, «Оқ теракми, кўк терак», «Оқ суякми, кўк суяк» каби ўйинлар катталар томонидан мавсумий маросимларда айтилган. Кейинчалик маросим унутилгач, болалар фольклорига ўтиб кетган. «Бойчечак» маросими тўлиқ болалар ўйин фольклорига ўтган бўлса-да, лекин яқин-яқингача катталар ҳам ижро этган.

    ХХ асрда собиқ шўро даврида жуда кўп маросимларни ўтказиш тақиқланди. Шулар қаторида Рамазон қўшиқларини айтиш ва рўза тутишга ҳам рухсат берилмади. Ҳатто Ислом дини билан боғлиқ маросимларнинг кўпини ўтказишга тақиқ қўйилди. Лекин одамларнинг она сутидек яқин маросимларини тақиқ билан ўзгартириб бўлмаслигини кўриб турибмиз. Шу тариқа катталар ижросидаги ҳолат болалар ижросига ўтиб келди, яъни унутилиш ҳолатидаги маросимларга айланди.

    — Вақт ўтиши билан қўшиқлар матнига ҳам замон руҳи таъсир қилади. Илк даврдаги матндан ҳозиргиси қанчалик ўзгарган?

    — Юқорида айтиб ўтилган, яъни 1980 йилда ёзиб олинган қўшиқ матни қадимий ҳолатига уйғун келади. Лекин бугун Тошкент ва бошқа ҳудудларда айтилаётган матнлар унутилаётган ёки қисқартирилган варианти ҳисобланади. Масалан, «Чиқара қолинг минг сўм пул» ёки «Чиқара қолинг беш юз сўм пул» каби сўзлар қўшиляпти. Аниқроғи, замонга, инфляцияга мослашиб кетяпти (кулади). Ҳозирги болалар олқиш ижро этишни унутган, умуман айтишмайди.

    Шунингдек, бугунги кунда болаларнинг хонадон эгасидан оладиган нарсаси манфаатга қурилгандек бўлиб қолган. Манфаат биринчи даражага ўтяпти, Рамазон қўшиқларини айтишмасин, дейиш ҳам нотўғри. Берилаётган неъматлар эҳсон бўлиши ва болалар ундан қувониши мумкин. Лекин буни бизнесга айлантириб юбормаслик керак. Асалнинг ҳам кўпи заҳар бўлганидек, барча маънавий қувват ҳам акс таъсир кўрсатиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Рамазон қўшиқлари фанда қай даражада ўрганилган? Илк тадқиқотлар, биринчи манбалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

    — ХХ асрдан аввалги баъзи қўлёзмаларда мумтоз оҳангларга туширилган манбалар мавжуд. 1898 йилда Н.П.Остроумовнинг рисоласида Тошкент ва Туркистоннинг кўпгина шаҳарларида рўза бошланиши биланоқ маҳаллада истиқомат қилувчи болалар қўшнилари, таниш-билишлари ҳамда қариндош-уруғларининг ҳовлисига кириб, Рамазон ойи шарафига айтган қўшиқлари ҳақида қайд этилган. Кейинчалик қатор манбаларда ҳам маълумотлар келтирилган.

    Ўзбек фольклоршуносларининг энг катта хизмати шундаки, улар қандай шароитда бўлмасин, бор манбаларни ёзиб, йиғиб олишга ҳаракат қилишган. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Ўзбек тили ва адабиёти фольклор институтининг фольклор архиви дунёдаги энг бой хазиналардан биттаси ҳисобланади. У ерда деярли барча жанрга оид маълумотлар сақланяпти. Уларнинг ичида муқаддас ой қўшиқлари ҳам бор. Фольклоршунос олим Маматқул Жўраев ҳам шу ҳақда китоб ёзиб, чоп эттирган. Ҳозирги кунда Рамазон қўшиқлари бўйича тадқиқотлар олиб бориляпти, илмий ишлар қилинмоқда.

    — Айрим ота-оналар фарзандининг Рамазон қўшиқларини айтишига рухсат бермайди. Сизнингча, бундай тақиқлар қадимий анъананинг йўқ бўлиб, унутилишига қанчалик таъсир кўрсатади?

    — Бундай тақиқлар бўлмаслиги керак ва болалар манфаат кўряпти, деган тушунчани биринчи даражага олиб чиқмаслик керак. Болаларнинг Рамазон қўшиғини айтишининг ҳам ўзига хос файзи бор. Қўшиқлар инсонларни меҳр-оқибатли бўлишга, аҳилликка чақиришга хизмат қилади. Рамазончиларни кутиб, кўнглидан чиқариб нарса берадиган одамлар кўп орамизда. Гап болаларнинг уч-тўрт сўм олишида эмас. Моддий ва маънавий томонлар баравар кетиши керак. Бири баланд, бири паст бўлса, мувозанат бузилади. Болаларга мувозанатни ушлай билишни тушунтириш лозим, тақиқлаш керак эмас.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    19.04.2022, 19:45   Изоҳ (0)   51681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.