Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 28 апрель куни мусиқа мактабида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 20:35 да Каттақўрғон шаҳри «Навбаҳор» МФЙ Беклар кўчасида жойлашган мусиқа мактабида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Экипаж ёнғинга соат 20:38 да етиб борган ва соат 21:15 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида мусиқа мактаби кириш айвонининг 30 квадрат метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)