• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қоч, кет, сув омбори тўғони бузилди, деган ваҳима билан уйғонгандик». Сардобаликлар икки йил аввалги тўғон бузилишини қандай эслайди?

    Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида рўй берган энг катта техноген фожиа — 2020 йил 1 май куни содир бўлган Сардоба сув омбори тўғони бузилиши нафақат сирдарёликлар, бутун Ўзбекистон халқи ёдида қолди. Фожиа сабаб кўпчилик оилалар бошпанасидан ажралди, бир умр йиғиб-терган мол-мулкидан мосуво бўлди. 2022 йилнинг 1 май куни мазкур воқеага икки йил бўлди. «Дарё» ижодий жамоаси шу муносабат билан Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида бўлиб, сардобаликлар мазкур фожиани қандай эсга олиши билан қизиқди.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Воқеа ҳозиргидек ёдимда, хотирамда муҳрланиб қолган

    «Эрталаб уйқудан қоч, кет, бўлди сув омбори уриб кетди, деган ваҳимали овоз билан уйғондик. Ким қандай улов топса, ўшанга миниб, қоча бошлади. Амаллаб ‘бетонка’га етиб олдик. Мазкур фожиага икки йил бўлган бўлса-да, воқеа ҳозиргидек ёдимда: ўша кунлар хотирада муҳрланиб қолган», — дейди воқеа гувоҳларидан бири Бегали Турсунбоев.

    Бегали Турсунбоев.

    Бегали Турсунбоев.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Суҳбатдошнинг маълумот беришича, у яшаган уй ва сув омбори тўғони орасида тахминан 6—7 километр масофа бор.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисмига яқин ҳудуд.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисмига яқин ҳудуд.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Мазкур тўғон биздан олти-етти километр узоқликда жойлашган бўлса-да, ўша куни сувнинг ваҳимали овози уйимизгача эшитилган. Бу овоз бизни баттар қўрқитган. Ўшанда қочиб кетиб, икки кундан кейин уйимизга келдик. Келсак, ҳамма жой вайрон бўлган. Уйлар қулаб тушган, жудаям қўрқинчли аҳволда эди. Аммо бугун кўрмагандек бўлиб кетдик. Бунинг учун президентимизга раҳмат», — дейди воқеани эсга олган суҳбатдош.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Сувнинг биринчи манзили «Қўрғонтепа» маҳалласи бўлган 

    Сув омбори тўғони бузилгач, дастлаб тўғондан 6—7 километр узоқликдаги «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хонадонларни сув босган.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Ўша куни саҳарликдан сўнг, кўчага чиқдим. Чиқсам, кўчаларимизни сув босиб, ‘лотокълар тўлиб оқаётган экан. Шунда ён қўшнимиз ҳам кўчадалигини кўриб, қўшни, сувни ким ҳайдаяпти, нега бунча кўп сув, сув йўлининг қаеридир ёпилиб қолганми, деб сўрадим. Қўшним эса билмадим, дегач, ўзаро гаплашиб ўтирдик. Бироздан сўнг ўғлим уйдан чиқиб, опа нега мени вақтлироқ уйғотмадингиз, молларни даштга ҳайдашим керак эди, деди, ҳали ҳам вақтли ҳайдасанг бўлади, дедим. Шунда ўғлим молни ҳайдаб кетар чоғи, опа келинингизга айтинг, келгунимча чой қилиб турсин, деди. Хўп, деб қўшним билан суҳбатлашишда давом этибман.

    Малика Абдуллаева.

    Малика Абдуллаева.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Орадан қанча вақт ўтди билмайман, ўғлим чопқиллаб келаётган экан. Уни кўриб, келинимни уйғотишим кераклиги ёдимга тушди ва чопиб уйга кириб, чой қўйишга уриндим. Ўғлим етиб келиб, чой қўйманг, мени диққат билан, жим туриб эшитинг, деди. Хўп деб, эшита бошладим. Шунда ўғлим сув омбори дамбасини сув уриб кетибди, қочинг, деди. Мен эса ҳазиллашма дедим. Ўғлим эса ҳазиллашмаяпман, сув момомларнинг уйи ёнига келди, тез қочинг, деди. Демак, жиддий гапиряпти экан деб, оёқ кийимимни ҳам тескари кийганча, қоча бошладим. Бироз югурганимдан сўнг ўғлим яна чақирди. Ҳа, десам қайтиб, ҳужжатларни олинг, деди. Кейин уйга кириб, ҳужжатларни олдим. Ўғлим эса набираларимни, келинимни уйғотиб, уларни велосипедига миндириб, қоча бошладик», — дейди шу маҳаллада яшовчи Малика Абдуллаева.

    Сув уйлар девори баравар оққан ва усти қоп-қора рангда бўлган

    Малика опанинг эслашича, ўша куни ваҳима билан келган сув уйлар девори баравар оққан ва усти қоп-қора рангда бўлган.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Дастлаб иккита машина олдига бордик. Сиғмадик. Сўнгра учинчи машинага чиқиб, тўртинчи совхозга қараб қочдик. Йўлда яна сувга дуч келдик. Тўртинчи совхоз томонни ҳам сув босган экан. Ортга қайтиб, бошқа йўл изладик. Йўлда ҳар куни тонг азонда моллар йиғиладиган жойга кўзим тушди. Даштга олиб чиқилиши лозим бўлган молларни ҳам сув айлантириб, у ёқдан бу ёққа оқизиб кетаётган экан. Кўз олдимда кўплаб моллар сувга ғарқ бўлди. Сув шу даражада кўп ва ваҳимали эдики, томлар баравар бўлди. Ерда сув, ўртасида эса лойқа, тумонат бўлиб оқарди. Шунда биз минган машина ҳайдовчиси ҳам ваҳимага тушиб қолди. Кейин тўхтаб, сув йўналишини аниқлашга уринди. Ва охирида йўл топиб, ‘бетонка’ томон юра бошладик», — дейди Малика Абдуллаева.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Қўрғонтепа» маҳалласида яшовчи яна бир фуқаро Фотима Хўжанова воқеа содир бўлган куни озиқ-овқат дўконига қараб йўл олганини, йўлда ҳамма жойни сув босаётганини кўргач эса ваҳимага тушиб қолганини айтмоқда.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.

    Сардоба сув омбори тўғонининг сув уриб кетган қисми.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Ўша куни тонг азонлаб, савдо дўконига озиқ-овқат олиб келиш учун йўл олдик. Ярим йўлда бир машинага дуч келдик, машинадагилар бу томонни сув босибди, ортга қайтинглар, дейишди. Биз эса уларнинг ваҳимасига эътибор бермай, яна юришда давом этдик. Сал юрганимиздан сўнг лойқа сув оқиб келаётганини кўрдик. Тезда ортга қайтиб, уйдан набираларимни олишга шошилдик. Маҳаллага қайтиб келсак, сув босаётгани учун ичкарига киритишмади. Маҳалладагилар уйидан чиқиб кетганини айтишди. Кейин набираларим ва болаларимни ҳам топдим. Ўғлим бизни 7-совхозга олиб бориб ташлагач, одамларга ёрдам бериш учун маҳаллага қайтди», — дейди Фотима Хўжанова.

    Фотима Хўжанова.

    Фотима Хўжанова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Навбатдаги суҳбатдош Бувмайрам Ҳайдарова воқеа содир бўлган куни қўни-қўшниларидан дамбани сув урибди, деган гапни эшитганини, аммо эътибор ҳам бермаганини айтмоқда.

    Ҳамма жон талвасасида ўзини хавфсиз жойга олиб қочарди

    «Мен ўша куни жуда вақтли уйғонгандим. Сувнинг шовқинини ҳам эшитмаганман. Бемалол сигирларни соғиб, ишларимни қилдим. Сўнг набирам Бекзодга молларни ҳайдаши кераклигини айтиб, дамба очилганмиш, молларни тезроқ ҳайда, дедим. Шунда ўғлим ва дадаси ётган жойидан сакраб турди ва ўғлим дамба деганингиз сув омбор дамбасими, деди. Шунда кўчага чиқиб қарасак, ҳамма қочаётган экан. Биз ҳам уларга қўшилиб қоча бошладик. Ҳамма жон талвасасида хавфсиз жойга қочарди», — дейди воқеа ҳақида гапириб берган Бувмайрам Ҳайдарова.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бувмайрам опанинг айтишича, у сувдан қўрқиб, қочаман дея оёғини ҳам чиқариб олган.

    Бувмайрам Ҳайдарова.

    Бувмайрам Ҳайдарова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ёш болалардан бири йиғлар, бири нон сўраб бақирарди

    «Қочиб кетаётиб, нотўғри ҳаракат қилганимданми оёғим чиқиб кетди. Аммо тўхташга ва ҳатто орқага қарашга қўрққанимданми оёғим чиққанига ҳам эътибор бермай, қочиб кетавердим. Йўлда тумонат одам. Қари ва кеса кишиларни болалари аравага солиб олиб кетишаётганди. Ҳамма жонини қутқариш учун ‘бетонка’ томон қочиб кетарди. Манзилга етганимизда ёш болалардан бири йиғлар, бири нон сўраб бақирарди. Яна бири эса яқинларини йўқотиб қўйиб, қўрққанидан йиғларди. Шунда оёқларимга эътибор берсам, оғримаяпти. Ўз жойига тушган экан. Кейин бизни Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари машиналарда 26-совхозга олиб боришди. У ердагилар эса бизга жой тайёрлаб, дастурхон тузашди. Анча ёрдам кўрсатишди. Ҳозир шу воқеаларни эслаяпман-у, қўрқиб кетяпман. Ўтиб кетгани рост бўлсин», — дейди Бувмайрам Ҳайдарова.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши ва у ерда яшовчи аҳоли вакиллари.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши ва у ерда яшовчи аҳоли вакиллари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Улбозор Норбўтаева воқеа содир бўлган куни набирасини йўқотиб қўйганини эслади.

    Улбозор Норбўтаева.

    Улбозор Норбўтаева.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қоча-қоч пайтида набирамни йўқотиб қўйдик

    «Саҳарликдан сўнг кўчамизда бақир-чақир овоз эшитилди. Кўчага чиқсам, ҳамма трактор тиркамасига чиқаётган экан. Қўшниларимиз вақтли туриб, чопиққа кетаётган экан-да деб, яна уйга қайтиб кирдим. Кирсам, келиним аяжон сув омбори тўғони бузилибди, кетамиз, деди. Келинимдан воқеани эшитиб, қўрқиб кетдим ва оиладаги саккиз нафар киши одамларга қўшилиб, қоча бошладик. Шу кетишда етти километр йўлни пиёда босиб ўтдик. Қоча-қоч пайтида оиламиздаги саккиз киши ҳар тарафга қараб кетган. Шунда набирамни йўқотиб қўйдик. Мен кичик ўғлимга боланг қани дейман, ўғлим эса уйда отам қолиб кетди, қайтаман, дейди. Шунда ўғлим менинг пиёда кетаётганимни кўриб, онажон, сиз қолиб кетсангиз, мен қандай яшайман, деб трактор тиркамасидан тушиб қолди. Мен эса боламга юришда давом эт, отанг ва мен катта одамлармиз етиб оламиз, дейман. Хуллас, ўша куни анча қийналиб, хавфсиз жойга етиб олдик. Кейин набирамни ҳам топдик. Уйдагилар ҳам етиб келишди. Аммо уйларимиз жудаям қўрқинчли аҳволга тушди», — дейди Улбозор Норбўтаева.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши ва у ерда яшовчи аҳоли вакиллари.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши ва у ерда яшовчи аҳоли вакиллари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Улбозор Норбўтаеванинг ёдга олишича, маҳалладоши Нурали Холмаматов ўзининг Damas машинасида маҳалла одамларини хавфсиз ҳудудга ташиган.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бири.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бири.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Набирамни ҳам шу йигит топиб берганди. Damas машинасида ўз жонини хатарга қўйиб, барча маҳалладошларни хавфсиз ҳудудга ташиганди», — дейди суҳбатдош.

    Тошқиндан сўнг 31 ёшли йигит вафот этган

    Тошқин воқеасидан 21 кун ўтиб, барчага ёрдам берган 31 ёшли Нурали Холмаматов вафот этган.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.

    «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айни кундаги кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Аллоҳ раҳмат қилсин, воқеадан кўп ўтмай 22 май куни вафот этди. Ўша кунги воқеадан жуда қўрқиб, юраги олинган, юрагида дард пайдо бўлган дейишди», — дейди Улбозор опа.

    Қўрғонтепаликлар бугунги кунига шукрона айтиб, Ўзбекистон президентининг эътибори ва ташаббуси билан янги уй-жойларга эга бўлганини, йўқотилган барча мол-мулклари ўрни қопланганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Биз президентимиздан бир умрга миннатдормиз. Тошқинда қолган уйларимиз ўрнига барча шароитлари бор янги уйлар қуриб берди. Бугунги кунда бизга иссиқ сув, совуқ сув, газ ҳам келди», — дейди қўрғонтепаликлар.

    Операторлар: Маъмуржон Обраҳматов, Дилруҳ Исомиддинова

    Мавзуга доир: 

    • «Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси
    • «Сардобаданлигимизни айтсак, таксичилар пул олмасди». Тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида Ўсаровлар ҳикояси
    • «Ўртоқ капитан, қўлимни қўйиб юборманг». Сардоба тошқинида ҳалок бўлган, бедарак кетган ва омон қолган уч гвардиячи тарихи

    01.05.2022, 10:28   Изоҳ (0)   68848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғамхўрлик — миллий қадриятимиз

    01.05.2022, 10:01

    Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    01.05.2022, 09:47

    Сурхондарёда фермер хўжалигига тегишли 6 сотих ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

    01.05.2022, 09:32

    Тошкент—Шарм ал-Шайх—Тошкент йўналиши бўйича 7 майдан мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

    01.05.2022, 09:05

    «Ўзбекистон чегарани ноқонуний кесиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтармайди» — Исматулла Иргашев

    01.05.2022, 08:15

    Тошкент моховзори ўрнида қурила бошлаган комбинат, «Озодлик» радиоси билан ишлайдиган «Халқ сўзи», «Ташсельмаш»дан шеърий репортаж. Ўзбек матбуоти 1 майда нималар

    01.05.2022, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.