«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида «Вильярреал»га қарши кечган ўйинда (2:0) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Мане африкалик футболчилар орасида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол уриш бўйича Дидье Дрогбанинг рекордини такрорлади. Ҳар иккала футболчи ҳам ушбу босқичда 14 тадан гол урган.
Сенегаллик футболчи 2016 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади. Ҳозирда Маненинг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланган.
«Ливерпуль» ва «Вильярреал» ўртасидаги жавоб беллашуви 3 май куни Испанияда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)