Uzbekistan Airways авиакомпанияси 15 майдан бошлаб Бухоро—Истанбул—Бухоро йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро—Истанбул—Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Тошкентдан Россиянинг Минералние Води шаҳрига авиапарвозлар сони оширилиши, Uzbekistan Airways Сеулга парвозларни энди ҳафтасига 3 марта йўлга қўйиши, икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Парижга мунтазам авиақатновлар тикланиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)