Самарқанд шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Самарқанд шаҳар «Чашма» МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонада тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Р.М. ва Б.А. 4 892 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 7 900 долларга сотишга келишиб, 7 500 доллари ва 4,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)