25 апрель куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёл-қизлар томонидан бир нафар аёл калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, фуқаро Л.А.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра, 7 март куни соат тахминан 21:00 лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи Й.С., Ж.Д., К.А., М.Д. ҳамда Хўжайли туманида яшовчи Б.Г. билан ўзаро гап талашиб, ҳар хил уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани аниқланган. Бунга чидай олмаган Л.А. фуқаро Й.С. билан жанжаллашган вақтида унинг ёнидаги танишлари ушбу жанжалга қўшилиб, Л.А.ни уриб, дўппослаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда бозор назоратчиси фуқарони «самосуд» қилгани, Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси қамалгани, Тошкентда ижарада яшовчи тўрт аёл шеригини «самосуд» қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Паркентда аёл «одамлар сув ичадиган сой»да чўмилгани учун «самосуд» қилинди
- Хоразмда оилали эркак билан 16 ёшидан яшаб келган қизни самосуд қилган аёлларга суд ҳукми ўқилди
- Сирдарёда номаълум шахслар «самосуд» уюштиргани тасвирланган видео бўйича маълумот берилди
- Ўзбекистонда «самосуд»ни видеога олиб тарқатган шахс 22 млн сўм жаримага тортилади
Изоҳ (0)