2022 йилнинг январь—март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 426 та;
- Германия – 13 та;
- Гонконг – 7 та;
- БАА – 3 та;
- Эстония – 2 та;
- АҚШ – 1 та;
- Канада – 1 та.
Аввалроқ «Ўзавтосаноат» вакили Шавкат Олимов ҳозир Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ электромобиль мавжудлигини маълум қилганди. Таққослаш учун, 2020 йил бошида Ўзбекистонда электромобиллар сони 100 донага баҳоланган эди. Электромобильлар сонининг кўпайишига уларнинг божхона тўловлари ва йўл ҳақи тўлашдан озод этилгани ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)