• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    СССР раҳбарияти таркибидан ўрин олган чинозлик Турсуной, монополиячиларни танқид қилган Ислом Каримов, нажот — теракда! Ўзбек матбуоти 25 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 25 апрель, душанба

    «Қизил Ўзбекистон» ва «Ёш ленинчи» каби марказий газеталар 1932 йил 25 апрель куни чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 25 апрель, чоршанба

    СССР Олий Совети (парламенти)нинг 1962 йил 18 мартда сайланган янги (олтинчи чақириқ) таркибининг биринчи сессияси 23 апрель куни очилган. 24 апрель куни парламент палаталари — Иттифоқ Совети ва Миллатлар Советининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган. Унда мамлакат олий бошқарув органи — СССР Олий Совет Президиуми сайланган. Президиум раиси этиб Леонид Брежнев, унинг Ўзбекистондан ўринбосари сифатида Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси Ёдгор Насриддинова (иттифоқ таркибига кирувчи қолган республикаларнинг ҳам ҳар биридан ўринбосар бўлган), чинозлик механизатор Турсуной Охунова эса Президиумнинг ўзбекистонлик аъзоси этиб сайланган.

    Президиум раиси Ғарб матбуотида айрим ҳолларда осонгина ва тушунарли қилиб «СССР президенти» деб деб аталса-да, аслида на Брежневда ва на унинг ўринбосарларида (Президиум аъзоси Турсуной Охунованинг реал ваколатлари ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади) реал ҳокимият бўлган; барча куч-қудрат КПСС биринчи котиби ва айни вақтда СССР ҳукумати раҳбари ҳисобланган Никита Хрушчёв қўлида эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Газлида Ўзбекистон газ саноати истиқболига бағишланган муҳим тадбир ўтказилгани ҳақида хабар аввал хабар берилган эди. Шу тадбир тафсилотлари ҳақидаги материалда «Қизил Ўзбекистон» мухбири шаҳарчанинг келажагини жуда порлоқ деб баҳолайди: «Бу ерда республикамиз газ саноатининг маркази барпо этилади. Табиий газ қазиб чиқариш учун энг мукаммал ва серунум ускуналар ўрнатилади... Европадаги газ саноати тараққий этган мамлакатлар мутахассислари газ саноати юксак даражада ривожланган ва энг янги техника билан қуролланган газ конини кўрмоқчи бўлсалар, яна 3-4 йилдан кейин Газлига келишсин» (бахтга қарши, 1976 ва 1984 йилги вайронкор зилзилалар Газлининг порлоқ келажагини йўққа чиқарди, ҳисоб; маълумотларга кўра, бу зилзилаларга ҳудудда айнан газнинг тартибсиз тарзда қазиб олиниши сабаб бўлган бўлиши мумкин).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу сонида эълон қилинган «Туркия олимлари Ўзбекистонда» номли кичик ва оддий хабарча ҳам қизиқ. Орадан 30 йил ўтиб, Ўзбекистон ушбу мамлакат бош вазири ташрифини энг муҳим воқеаларидан бири сифатида кутади (бу ҳақда қуйироқда ўқинг).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Хориж хабарлари блокида ҳам бир қатор гапдан иборат бир хабар эътиборни тортади: «Сингапур бош министри Ли Куан Ю уч кунлик расмий визит билан Деҳлига келди». Бу вақтда Ли Куан Ю Сингапур бош вазири этиб тайинланганига уч йил тўлиб-тўлмаган, у «учинчи дунё» давлатини «биринчи дунё»га олиб ўтиш йўлидаги дастлабки қадамларни ташлаётган бир фурсат эди. Орадан 28 йил ўтиб, 1990 йили у бош вазир курсисини бўшатганида, Сингапур дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига кириб улгурган эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир: Коррупцияга қарши курашишнинг Сингапур тажрибаси: «Юқумли очкўзлик» давоси

    30 йил аввал. 25 апрель, шанба

    1992 йилги Ўзбекистоннинг Туркияга муносабати қандай бўлганини Олий Кенгаш ва Вазирлар Маҳкамаси газетаси ҳисобланган «Халқ сўзи»нинг муқовасидан ҳам тушуниб олиш мумкин — чиройли ҳарфлар билан ёзилган: «Ўзбекистонга хуш келибсиз, муҳтарам Демирел! Қадамларингизга ҳасанот!» деган сўзларига бирор қўшимча қилиш ўринсиз, шунинг ўзиёқ бутун кайфият, ҳурмат-эътиборни кўрсатиб турибди.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»нинг бу сони Ўзбекистон—Туркия муносабатларига кенг ўрин ажратган. Масалан, мустақиллик қўлга киритилгандан то 1992 йил апрелигача бўлган даврдаги муносабатлар тарихи берилган. Ундан, масалан, президент Ислом Каримов март ойида Швейцарияга амалга оширган ташрифи чоғида ҳам Туркия бош вазири Сулаймон Демирел билан учрашганини, 18 март куни бир гуруҳ ўзбекистонлик қутқарувчилар гуманитар ёрдам билан вайронкор зилзиладан жабр кўрган Эрзинжон шаҳрига жўнаб кетганинин билиб олиш мумкин.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида бозор иқтисодиётига ўтишда Туркия моделини танлаган эди. Бош вазир Демирелнинг ташрифи арафасида «Халқ сўзи» газетаси ушбу моделнинг тарихи ва афзалликлари, уни Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари ҳақида Тошкент сиёсатшунослик ва бошқарув институти, Тошкент молия институти, Тошкент техника университети олимлари иштирокида давра суҳбати уюштирган. Суҳбат давомида Техника университети проректори, профессор Муҳаммадамин Абдусаломов турк ишбилармонлари дастлабки учрашувлар вақтида Ўзбекистон вакилларига паст назар билан қараганини эслаб ўтган.

    «Бизнинг турк ишбилармонлар билан учрашувимиз бошида шундай таассурот туғилдики, гўё биз Африканинг қандайдир энг қолоқ мамлакатидан келганмиз. Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатларининг илмий-ишлаб чиқариш соҳасидаги куч-имкониятлари бир қатор жиҳатларда туркларга нисбатан тенглаштириб бўлмас даражада бой эканлигини тушунтирганимизда, ҳайратдан ёқа ушлашди. Бизнинг имкониятларимиз жаҳон аҳамиятига моликдир ва бу билан фахрлансак арзийди. Турк сармоядорларни у жуда ҳам қизиқтириб қолди... Бизнинг имкониятларимиз оғир дақиқаларда турк иқтисодиётини ҳам бундан буён қўллаши мумкин», — деган профессор Абдусаломов.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    24 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган, унда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари муҳокама қилинган. Мажлисда нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов, жумладан, «ўз тармоғида монополиячи бўлган жуда кўп жамоалар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ўрнига аксинча иш тутиб, камайтираётганликлари»ни танқид қилган. «Масалан, Тошкент лак-бўёқ заводи сўнгги вақтда маҳсулот ишлаб чиқаришни 40 фоиз камайтириб юборди. Аммо маҳсулот нархини 40 фоиз оширди! Хуллас, кўпгина корхоналар ва ташкилотлар нарх-навони иқтисодий жиҳатдан асосламай ошириш ҳисобига фойда олишни кўпайтирмоқда», — дея давлат раҳбарининг чиқишидан иқтибослар келтирган «Ўзбекистон овози».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг «Вазирлик ташвишлари» рукнида бу сафар Ўрмон давлат комитети раиси Абдушукур Хоназаровдан олинган интервью эълон қилинган. Раис суҳбат давомида биргина терак билан Ўзбекистоннинг ёғоч-тахта мустақиллигини таъминлаш мумкинлигина ишора қилган: «Сурияда биттагина 900 гектарлик теракчилик давлат хўжалиги бор. У мамлакатнинг қурилишбоп ёғочга бўлган эҳтиёжини тўла қоплайди... Ўзбекистонда 20 минг гектар теракзор барпо этилса, қоғоз ва қурилиш материалини четдан олишга деярли ҳожат қолмасди. Агар ҳар бир вилоятда 1500—2000 гектар атрофида теракзор бўлса, ана шу орзумиз амалга ошиши муқаррар».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Эътиборга молик бошқа хабарлар ҳам бор: Ҳисор тоғ тизмаларининг Сурхондарё вилоятдаги қисмида намгарчилик ортиб кетиши оқибатида 20 минг куб метр ер кўчган. «Тоғ қишлоқларига борадиган йўлнинг 1,5 километр масофадаги қисми тўсилиб қолди. Тупроқнинг кўчиш йўлида жойлашган Сариосиё райони Хубон қишлоғидаги мактаб биноси қулаб тушди... Вилоят ҳокимлиги Хубон қишлоқ аҳолисини хавфсиз жойга — Денов пиво-консерва заводининг дам олиш зонасига кўчирди», — дея ЎзА ахборотини эълон қилган «Халқ сўзи».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    1992 йилги газеталарда деярли ҳар ҳафта у ёки бу мамлакатдан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами келгани ҳақида хабарлар берилади. Бу сафар Голландия (Нидерландия) мурувват қўлини чўзган: «200 минг долларли бу туҳфа озиқ-овқат моллари, шунингдек, компьютер, бир марта ишлатишга мўлжалланган шприцлардан иборат. 23 апрель куни Ўзбекистон Ижтимоий таъминот вазирлиги биноси олдида ана шу армуғонни қабул қилиб олиш маросими бўлди... Узоқ Голландиядан келтирилган инсонпарварлик мададининг бир қисми шу куниёқ пойтахтимиздаги қариялар уйига ҳамда болалар интернатига топширилди. Бу мурувватдан етим-есирлар, бева-бечоралар, фахрийлар, ногиронлар баҳраманд бўлишади».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози»нинг бу кунги сонида бугунги кун нуқтаи назаридан эътиборга молик яна бир материал бор: 1916 йили Тошкентда туғилган Саттор Ҳамзаев оғир уруш хотираларини сўзлаб берган ва унинг бу ҳикоялари Совет давлати 1941—1945 йилги Улуғ Ватан урушидан аввал келтириб чиқарган ҳамда кўплаб тарихчилар томонидан Иккинчи Жаҳон урушининг бир қисми сифатида кўриладиган Финляндия уруши ва Польшага юришдан бошланади.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 25 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • ЎзХДПнинг Ғалаба кунига тайёргарлиги, «тинчликсевар СССР термоядро урушига қарши», «Ғирот минган» Сулаймон Тошкентга келмоқда. Ўзбек матбуоти 24 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Ядровий қуролли Қозоғистонга мурожаат, Бухоро амирининг Ўзбекистондан сургун қилинган оқсоқоли, Покистондаги ҳарбий асирларни Тошкентга қайтариш масаласи. Ўзбек матбуоти 23 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Лениннинг туғилган куни, Ленин ҳақида шеърлар, «Ленин сизга мушайт қилаяптими?». Ўзбек матбуоти 22 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    25.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   68603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.