Осиё Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси тузилди.
Ғарбий минтақа 5-турининг энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоадан ўзбекистонлик Акмал Мозговой ва Ҳожиакбар Алижонов ўрин олди. «Насаф» шарафини ҳимоя қилаётган Мозговой «Ас-Садд»га қарши ўйинда дубль қайд этган бўлса, «Пахтакор» аъзоси Алижонов «Сепахон»га қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ҳафта рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Одил Алҳосани («Шаржа»);
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Мутеб ал-Муфарреж («Ал-Ҳилол»), Даме Траоре («Ар-Райён»), Меҳди Шири («Фулад»);
Ярим ҳимоячилар: Аттан Баҳебри («Ал-Ҳилол»), Акмал Мозговой («Насаф»), Салмон ал-Фараж («Ал-Ҳилол»), Эдмилсон Жуниор («Ад-Дуҳайл»);
Ҳужумчилар: Леандре Тавамба («Ат-Таъвун»), Мартин Бойл («Ал-Файсали»).
Аввалроқ, «Шабоб ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қилаётган Азизжон Ғаниев 4-турнинг энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоадан ўрин олганди.
Изоҳ (0)