Футбол бўйича Англия чемпионатининг 34-турида «Ливерпуль» 24 апрель, якшанба куни «Эвертон» билан баҳс юритди.
Қизғин курашларга бой бўлган Мерсисайд дербисида ҳисоб 62-дақиқага келиб очилди: Эндрю Робертсон мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Дивок Ориги «қизиллар»нинг иккинчи голини урди.
Ушбу ғалабадан сўнг «қизиллар» очколари сонини 79 тага етказди ва иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Юрген Клопп шогирдлари биринчи ўриндаги «Манчестер Сити»ни таъқиб қилишда давом этмоқда. Фрэнк Лэмпард шогирдлари 29 очко билан 18-поғонадан жой олган.
АПЛ
34-тур баҳси
24 апрель, якшанба
«Ливерпуль» – «Эвертон» 2:0
Голлар: 1:0 – 62 Робертсон, 2:0 – 85 Ориги.«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Кейта (Ориги, 60), Салоҳ, Мане (Диас, 60), Диогу Жота (Ҳендерсон, 82).
«Эвертон»: Пикфорд, Коулмен, Кин, Ҳолгейт, Миколенко, Аллан (Алли, 73), Дукуре, Грэй (Рондон, 77), Ивоби, Ришарлисон, Гордон.
Огоҳлантиришлар: Гордон (25), Мане (45), Дукуре (45), Александер-Арнольд (58), Аллан (66), Алли (89), Ришарлисон (90+1).
Изоҳ (0)