Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш ҳаракатлари доирасида АҚШда 3 та холдинг компаниясини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси ҳужжатларидан маълум бўлди.
Назарий жиҳатдан, ушбу компаниялардан бирида Маскнинг улуши бўлган барча компаниялар, жумладан, Tesla, SpaceX ва бошқалар келажакда бирлаштирилиши мумкин.
Маск комиссияга тақдим этган янги ҳужжатда битимни молиялаштириш учун у билан боғлиқ бўлган ташкилотлар жами 46,5 млрд доллар таклиф қилаётганини айтган.
Маскнинг ўзи 33,5 млрд доллар ажратишга тайёр. Дунёдаги энг бой одам бу пулни Tesla акцияларининг бир қисми билан таъминланган ҳолда 21 млрд доллар ўз маблағлари ва 12,5 млрд доллар маржали кредитлар билан қопламоқчи. Банклар, жумладан, Morgan Stanley 13 млрд доллар қарзни молиялаштиришга рози бўлди.
Аввалроқ Илон Маск доимий уйи йўқ эканлигини ва дўстлариникида яшаётганини айтган эди.
Изоҳ (0)