Ҳозир Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ электромобиль мавжуд. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» вакили Шавкат Олимов маълум қилди.
Таққослаш учун, 2020 йил бошида Ўзбекистонда электромобиллар сони 100 донага баҳоланган эди.
Электромобиллар сонининг кўпайишига уларнинг божхона тўловлари ва йўл ҳақи тўлашдан озод этилгани ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шу боис сўнгги икки йил ичида электромобиллар импорти бир неча баробар ошди. Агар 2019 йилда Ўзбекистонга 39 та электромобиль импорт қилинган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 809 тага етди.
Аввалроқ Ўзбекистон электромобиллар даврига қандай ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)