Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россияга парвозларни амалга оширишга йўналтирилган яна бир авиакомпания МГА Aviation Анталияда жойлашади. Бу ҳақда AirportHaber портали хабар берди.

Фото: Global Look Press / Пиус Коллер

Фото: Global Look Press / Пиус Коллер

Компания Россияга парвозларни йўлга қўяди. Аммо фақат бу билан чекланиб қолмай, келажакда бошқа мамлакатларга ҳам парвоз қилишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания паркида бор-йўғи тўртта самолёт бўлади – иккита Boeing 737-900 ва иккита Boeing 777.

Компанияни қуриш ишлари тез орада якунланиши режалаштирилган. Техник, муҳандислик, бухгалтерия, молиявий ва логистика бўлинмалари аллақачон ташкил этилган.

Бу россиялик сайёҳларни учун Туркияда ташкил этилаётган иккинчи авиакомпаниядир

Апрель ойи ўрталарида Туркия янги Southwind ташувчи авиакомпанияси яратганини эълон қилган эди.

Бу компаниялар Россия бозорини бўш қолдирмаслик ва бу мамлакатдан Туркияга келаётган сайёҳлар оқимига тўсқинлик қилмаслик учун керак.

Ушбу авиакомпаниянинг биринчи рейслари май ойининг охирида амалга оширилиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида, Southwind бешта Airbus самолётидан иборат.

Янги авиакомпаниянинг ташкил этилиши санкциялар остида россияликларни Туркияга жалб қилиш режасининг бир қисмидир.

Унинг доирасида расмийлар, жумладан, Anex Tour, Пегас Touristик ва Cорал Travel туроператорларига жами 300 миллион доллар миқдорда кредит беришни муҳокама қилган.

Бундан ташқари, Турк Ҳаво Йўллари туроператорлар билан сайёҳлар учун рейсларда 1,5 миллион ўрин ажратишга келишиб олган.

Шунингдек, Россиядан яна 500 минг турист Pegasus Airlines ва «Россия» авиакомпаниялари томонидан олиб келиниши кутилмоқда.

Аввалроқ Термиздан Санкт-Петербургга мунтазам авиақатновлар тикланиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар