Наманган вилоятининг Косонсой туманида 22 апрель, жума куни дўл ёғди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Вилоятнинг тоғли ҳудудида аввалига дўл ёғиб, кейин жалага айланган. Сўнгра кўчаларни сув босган.
«Ўзгидромет» 2022 йилнинг 24—25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ҳақида маълумот бериб, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
«Ўзгидромет» қайд этган рўйхатдаги 63 та тоғолди ва тоғли ҳудуд рўйхатида Наманган вилоятнинг Косонсой тумани ҳам бор.
Изоҳ (0)