Франция президенти Эммануэль Макрон ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «ПСЖ»да қолишини хоҳламоқда.
Афсуски, Мбаппенинг «Марсель»га ўтиш варианти, ҳаттоки, кўриб чиқилмаган. Агар у бунга тайёр бўлганда, мен курашардим, лекин Килиан тезда рад жавобини берганди.Аввалроқ Франция президенти футболчининг «ПСЖ»да қолишини хоҳлаши, Мбаппе билан доимий равишда футбол ва бошқа мавзуларда суҳбатлашиб туриши хабар қилинганди.Мбаппенинг Франция чемпионатида қолиши учун курашишимиз керак, ахир у қойилмақом футболчи.
Эммануэль Макрон, Франция президенти
Шунингдек, Мбаппенинг «Реал»га ўтишга рози бўлса йилига 50 миллион евролик маошга эга 5 йилга мўлжалланган шартнома ва 100 миллион евро бонусга эга бўлиши ҳақида маълумот берилганди. «ПСЖ» эса футболчини ўз сафида олиб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Футболчи эса ҳозирча якуний қарор қабул қилгани йўқ.
Килиан Мбаппе 2021/22 йилги мавсум «ПСЖ» сафида Франция чемпионатида 30 ўйинда иштирок этиб, 22 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)