Марказий банк асосий ставка ўзгаришининг субсидия асосида ажратилган ипотека кредитларига таъсирини маълум қилди.
Президент қарорига кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ипотека учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича фоиз ставкаларини 2022 йил якунига қадар, истисно тариқасида, амалдаги фоиз ставкаларида сақлаб қолиниши белгиланган.
Бу эса, ўз навбатида, банклар томонидан аҳолига бирламчи уй-жой бозоридан хонадон сотиб олиши учун ажратадиган ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари жорий йил якунига қадар ўзгармаслигини англатади.
Илгари олинган ипотека кредитлари шартлари эса мижоз ва банк ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланади. Агар шартномада ипотека кредити бўйича фоиз ставкаси асосий ставкага (қайта молиялаштириш ставкасига) боғланган бўлса, асосий ставка ўзгариши фоиз ставкаларининг ҳам ўзгаришига олиб келади.
Йил бошидан бери ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари қуйидагича бўлди:
- Молия вазирлиги — 2,27 трлн сўм;
- Банк ўз маблағлари — 508,3 млрд сўм;
- Ипотекани қайта молиялаштириш манбалари — 40,7 млрд сўм.
Изоҳ (0)