Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги боғчаларнинг бирида 4 ёшли бола кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда вафот этди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 апрель куни соат 14: 00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда тумандаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Х.Л. мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда вафот этди.
Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Х.Л.да ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.
Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда, бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган. Тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада бола уйқу вақтида оламдан ўтгани маълум бўлган.
Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.
«Экспертиза хулосалари аниқлангач, батафсил маълумот берилишини ҳамда ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Оққўрғондаги боғчада 25 нафар боланинг заҳарланиш иши бўйича 6 нафар шахсга айблов эълон қилинганди.
Мавзуга доир:
- Самарқандда боғча тарбияланувчисининг калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилди
- Фарғонада боғча болаларини тинчлантириш учун темир қошиқдан фойдаланиб, 4 ёшли боланинг бир кўзидан айрилишига сабабчи бўлган тарбиячига суд ҳукми ўқилди
- Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этди. Ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилди
Изоҳ (0)