Американинг бир нечта маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан уран сотиб олишни тўхтатишга чақирувчи мақолалар чоп этилган.
Ушбу мақолалар муаллифлари уран импортининг 40 фоизи ушбу уч давлатдан келишига эътибор қаратади.
Ушбу ҳаддан ташқари қарамлик бизнинг муҳим хом ашё етказиб бериш занжирлари миллий хавфсизлигимиз ва иқтисодиётимиз учун хавф туғдирадиган даражага тушиб қолганига мисолдир, — дейилади мақолалардан бирида.
Мақолаларда АҚШга бошқа мамлакатлардан уран етказиб беришни тақиқлаш ва ўз конларини кўпроқ ривожлантириш таклиф қилинган.
Ўзбекистон АҚШга уран етказиб берувчи асосий давлатлардан биридир. 2020 йилда давлатнинг умумий ҳажмдаги улуши 8 фоизга баҳоланди (Россия улуши 16 фоиз, Қозоғистон 22 фоиз). 2020 йилда Ўзбекистон АҚШга У3О8э эквивалентида 3,9 миллион фунт уран сотган.
Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда 10-ўринда, қазиб олиш бўйича эса 5-ўринда туради. НКМК дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчилардан биридир.
Изоҳ (0)