Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дийдор кўчасидаги Dubai ресторани кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, ресторан инвентар, жиҳоз, ускуналар ва асосий воситалар билан сотилади. 2017 йилда қурилган ушбу ресторан 26 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,18 гектар. Бинонинг майдони — 2145 квадрат метр. Ресторанда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган рестораннинг бошланғич баҳоси — 27,6 млрд сўм. Аризалар 29 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 5,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)