Фарғона вилояти Қувасой туманида 18 апрель куни 2 баллик (8 километр) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 20:52 да қайд этилган. Ер силкинишлари эпицентри Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри. Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 71,99 градус шарқий узунлик. Магнитудаси 3,4 ни, чуқурлиги 15 километрни ташкил этган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 250 километр жануби-шарқда.
Изоҳ (0)