Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги банкоматларда нақд пул йўқлиги, аҳоли сарсон бўлаётгани, банкоматлар олдида эса «обналчи»лар катта фоиз эвазига нақдлаштириш билан шуғулланаётгани айтилмоқда.
«‘Ўзсаноатқурилишбанк’да ҳам, ‘Қишлоққурилишбанк’да ҳам, ‘Ҳамкорбанк’да ҳам нақд пул йўқ экан, аммо ‘обналчи’лар фоиз эвазига пул қилиб бермоқда. Буни қандай тушуниш мумкин? Демак, булар банкка тааллуқли одамларми», — дейди Telegram’да видео тарқатган муаллиф.
Мазкур муаммога эътибор қаратган «Ўзсаноатқурилишбанк» ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бозоров банкка тегишли банкоматларда муаммо бартараф этилганини маълум қилди.
«Ўзсаноатқурилишбанк»ка тегишли банкоматлар нақдликлар билан тўлиқ таъминланди. Шу билан бирга, банкоматлардан фойдаланиш чоғида навбатларнинг олдини олиш мақсадида банк филиали ходимлари ҳам мижозларга яқиндан ёрдам бермоқда», — дейилади банк ахборот хизмати раҳбарининг шахсий Telegram-каналида.
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қашқадарёликлар бошқа банк банкоматларида ҳамон нақд пул йўқлигини айтмоқда.
Изоҳ (0)