Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли маъмурий бинолар кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
2012 йилда қурилган бинонинг ижара ҳуқуқи аукционга қўйилмоқда. Яратилиши керак бўлган иш ўринлари ва инвестицион мажбуриятлар порталда кўрсатилмаган.
Ер участкасининг умумий майдони 0,26 гектар. Бинонинг майдони — 3 666 квадрат метр. Бинода газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 66,5 млрд сўм. Аризалар 16 май 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Қўйлиқдаги 5 хонали квартира 1,5 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)