• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Энг ёмони — болаларнинг қийналганини кўриш». Беш фарзанди ўзидек қора ишчи бўлишини хоҳламай, уларни ўқитиш учун 17 йилдан бери Россияда ишлаётган муҳожир ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — 17 йилдан буён Россияда ишлаётган Зафар Эшонқулов.

    Зафар Эшонқулов  — 1965 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Самарқанд Ветеринария техникумини тамомлаган. Беш фарзанднинг отаси. 2005 йилдан буён Россия давлатида ишлайди.

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Муҳожирлик ҳаётимнинг бошланиши ҳам бошқаларникидан деярли фарқ қилмайди. Техникумни битириб, совхозларда ишлаганман. Ўша пайтлари ойлигим 120 сўм атрофида эди. Рўзғорга бемалол етарди. Уйландим, бирин-кетин болаларим туғилди. Вақт ўтиб, олаётган маошим қора қозонни тебратишга етмай қолди. Қолаверса, фарзандларимни университетларда ўқитиб, олий маълумотли қилиш истагим ҳам бор эди. Бунинг учун эса кўпроқ даромад топишим керак эди. Хуллас, эл қатори бир дунё орзу ниятлар билан 2005 йили Россияга йўл олдим.

    Чита вилоятининг Могоча шаҳридаги хусусий корхонадан иш топдим. Бу ер бир бой одамга тегишли. Унинг ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳам бор. Қўшимчасига корхона ёнилғи ташийдиган машиналарнинг таъмири билан ҳам шуғулланади. Мен бу ерда пайвандловчи бўлиб ишлайман.

    Иш жойимда доим пайвандлаш ишлари бўлмагани учун ёнилғи қуйиш шохобчаларига ҳам хизмат кўрсатаман. Хуллас, нима иш бўлса, қилиб кетавераман. Шунинг учун ҳам бошлиғимиз менга ишонади. 17 йилдан бери фақат шу ерда ишлаб келяпман.

    Ойлик даромадим кўнгилдагидек. Нолимайман, аммо мен яшаётган ҳудуд жуда ҳам совуқ, абадий музлик деса ҳам бўлади. Қишда ҳаво ҳарорати -50 даражагача совуқ бўлади. Худога шукр, бу йил -45 даража атрофида бўлди. Қишни айланиб ўтишнинг иложи йўқ. Белгиланган вазифам туфайли ташқарида ишлашимга тўғри келади.

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Россиядаги инқироз биз учун фойда бўлган

    2005—2006 йиллардаги Россияда муҳожирлик ҳаёти билан ҳозиргисини солиштирадиган бўлсам, фарқ жуда катта. Авваллари ҳужжатсиз ишлардик. Россия милицияси ҳам, қозоқлар ҳам чегара постларида «ҳужжатинг йўқ экан» деб биздан пул олишга ҳаракат қилишарди.

    Ўша пайтлари Ўзбекистонга поездда бориб келардик. Вагонда аёл кишими, эркакми, аҳамияти йўқ, очиқчасига пул талаб қилишарди. Мажбур берардик. Ҳозир самолётда келиб, кетаётганим учун бундай муаммолар йўқ.

    2009 йили бутун дунёдаги иқтисодий инқироз биз учун фойдали бўлган. Чунки Европа билан Владивостокни боғловчи катта автомобиль йўли қурилган. Ўша йили ёнилғини кўпроқ сотиб, биз ҳам яхши пул ишлаганмиз. Ойига 400-500 доллар уйга жўнатиш имконимиз бўлган.

    Муҳожирликда топганларим

    17 йиллик муҳожирлигим давомида дадам раҳматли қуриб берган уйни таъмирладим. Фарзандларимни ўқитдим, икки қизимни турмушга узатиб, битта ўғлимни уйладим. Катта ўғлимга жой олиб, у ерга уй қуриб, яшаса бўладиган шароитга келтириб, ўзини алоҳида қилиб чиқардим.

    Аслида катта ўғлим мен билан бирга 2009 йилдан 2019 йилгача ишлаб юрди. Келиб, кетиб, моддий тарафдан оёққа туриб олди. Бу менга катта ёрдам бўлди. Уйланганидан кейин қайта келтирмадим. Болаларининг олдида бўлсин, дедим. Чунки оиласиз яшаш қийинлигини жуда яхши биламан. Ўғлим ҳам мен каби ҳаётда яшашини истамайман. Унинг ҳам болалари олдида бахтли яшашга ҳаққи бор. Ҳозир фарзандларининг олдида ишлаб юрибди.

    Ҳозир 22 га кирган эгиз ўғил-қизимни ўқитяпман. Қизим Термиз давлат университетида ўқийди, ўғлим эса ўз кучи билан Политехника институтига бюджетга кирган.

    Қизимни яхши жойга турмушга узатсам, ўғлим дурустроқ жойларга кириб ишласа, тўйини кўнглимдагидек ўтказсам, бўлди, ташвишларим тугайди дейман-у... Ўзбекнинг муаммоси тугамайди-да. Олти набирам бор. Аллоҳ куч-қувват бериб турса, болаларимдан ортиб, уларга ҳам ёрдам бериш ниятидаман.

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Армоним — отамнинг ёнида кўп бўла олмадим

    Дадам жуда яхши инсон эдилар. Ҳаммамизнинг олий маълумотли бўлишимизни хоҳлардилар. Укам ва сингилларим ўз кучи билан олийгоҳларга кирганида жуда қувонган, болаларим ҳам ўқишга кирганида қувончдан йиғлаб юборгандилар. Фақат эгизакларимнинг бу ютуғини кўролмай, дунёни тарк этдилар....

    Россияга келаётганимда дадамнинг аҳволи яхши эди. Кетганимдан кейин юрак хуружидан вафот этибди. Боролмадим, уларни сўнгги манзилга кузатолмадим. Дадам билан ўтириб, кўп-кўп суҳбатларини ололмаганим менга армон бўлиб қолди.

    Ота давлат экан. Одам қанча гаплашса ҳам, ёнида бўлса ҳам, тўймас экан... Худди хаёлимда камдай туюлаверади.

    Аёлим менинг йўқлигимни  билдирмади

    Аёлим — ҳамшира. Унга минг раҳмат айтаман. Шунча йил йўқлигимни билдирмай, болаларимга тарбия берди. Худога шукр, фарзандларим ҳам дадамиз биз учун ишлаб юрибди, деб яхши ўқиб, мени уялтирмасликка ҳаракат қилишди. Биргаликда икки қизимизни турмушга узатдик, ўғлимизни уйладик. Улардан кўнглим тўқ. Эгизакларимнинг ҳам ўқишини битиргизиб, уйли-жойли қилиб олсам, оталик вазифамни тўлиқ бажарган бўлардим.

    Ҳар сафар аёлимга: «Энди қайтсам, бўлди, ҳеч қаёққа кетмай, олдингда бўламан, биргалашиб қарилик гаштини сурамиз», дейман. Аммо қанийди, ҳеч йўқ 150 доллар ойлик берадиган иш бўлса, бу ерларда юрмасдим...

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Зафар Эшонқуловнинг шахсий архивидан

    Агар вазият ўзгармаса, бу ерларда юришдан фойда йўқ

    Россия ва Украина ўртасида кузатилаётган вазият туфайли кўп муҳожирлар ишсиз қолди, даромадлари тушиб кетди. Ишимда, ойлик маошимда қисқартиришлар бўлмади, лекин нарх-наволар ошиб кетди. Доллар кўтарилгани ҳисобига топган пулимизни уйга юбора олмадик. Агар вазият ўзгармаса, бу ерларда юришнинг фойдаси йўқ.

    Очиғини айтсам, оиламдан узоқда, совуқ об-ҳавода яшаш жонимга тегганди. Сентябрь ойида Ўзбекистонга бутунлай қайтишни режа қилиб тургандим. Ҳозирги ҳолат эса кетиш қароримни янада тезлаштиряпти.

    Ниятим — тезроқ уйимга қайтиб, қолган умримни оилам, набираларим бағрида ўтказиш.

    Мавзуга доир: 

    • «Ватанга қайтмаслигим сабаби пул билан боғлиқ эмас». 6 йилдан буён Россияда ишлаётган фарғоналик муҳожир йигит ҳикояси
    • «Ҳеч бир аёлга мусофирнинг ҳаётини раво кўрмайман». Эрининг операцияси ва қизларининг ўқишига пул топиш учун Туркияга ишлашга кетган муҳожир аёл ҳикояси
    • «Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси
    • «Мен ҳам ибодатларимни қилиб, уйда ўтиргим келади, аммо бу пулни ўзимизда тополмайман». Ўғлининг қимордаги қарзларини узиш учун Москвада ишлаётган 56 ёшли аёл ҳикояси
    • «Елкамдаги масъулият оғирлигидан ҳатто тушимда ҳам Ўзбекистонда бўлиб қолиш мен учун қўрқинчли». Москвада ишлаётган сурхондарёлик йигит ҳикояси
    • «Болаларимни ўкситмаслик учун қўлимдан келганини қиляпман». Туркияда ишлаб, фарзандини Лондонда ўқитаётган ўзбекистонлик муҳожир аёл ҳикояси

    18.04.2022, 14:51   Изоҳ (0)   44723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.