«Вильярреал» Чемпионлар Лигаси чорак финалида икки ўйин натижасига кўра «Бавария»дан устун келди (1:0, 1:1) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Испанияликлар учрашувда «Бавария» дарвозасига фақатгина битта аниқ зарба берди ва гол урди. «Вильярреал» жавоб ўйинида рақиб дарвозаси томон 4 та зарба берди ва улардан биттаси, 88-дақиқада Семюел Чуквуэзенинг зарбаси дарвоза томон аниқ борган.
Мюнхенликлар эса дарвоза томон 24 та зарба берди ва улардан 4 таси аниқ.
«Бавария» кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар Лигаси чорак финалида мусобақа билан хайрлашди.
2020/21 йилги мавсумда мюнхенликлар мусобақа чорак финалида «ПСЖ»га имкониятни бой берганди ва иштирокини якунлаганди.
Шунингдек, Юлиан Нагелсманн шогирдлари Германия Кубогининг 2-босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. 2020/21 йилги мавсумда ҳам «Бавария» ўша босқичда ўз иштирокини якунлаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)