«Реал Мадрид» Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Челси» устидан ғалаба қозониб (3:1, 2:3), ярим финалга йўл олди.
«Реал» ўз тарихида 9 марта амалдаги Чемпионлар Лигаси/Кубоги соҳибини мусобақадан чиқариб юборди.
Испан клуби 1964 («Милан»), 1966 («Интер»), 1987 («Порту»), 1989 («ПСВ»), 1998 («Боруссия Д»), 2000 («Манчестер Юнайтед»), 2002 («Бавария») ва 2014 йилларда («Бавария») амалдаги чемпионлар устидан ғалаба қозонган.
«Реал» ЕЧЛнинг амалдаги чемпионларини мусобақадан чиқариб юбориш бўйича етакчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда 5 та ғалаба билан «Ювентус» бормоқда.
Мадридликлар сўнгги 12 мавсумда ўнинчи бор Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўлди. 2010/11 йилги мавсумдан буён «қироллик клуби» икки марта 1/8 финалда (2019 ва 2020 йилларда) ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлган. Бу вақт давомида жамоа 4 марта нуфузли мусобақа чемпионига айланишга улгурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)