Футбол бўйича Ўзбекистон ёллар терма жамоаси Тошкент вақти билан 13 апрель тонгида АҚШ терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Филаделфия шаҳрида ўтган ўйинда мезбонлар Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз тўққизта тўп киритди. Учрашувда Катерина Макарио ва Роуз Лавелл дубль қайд этган бўлса, Меллори Пуж, Тринити Рудман, Маргарет Пурч ва Эшли Санчес биттадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида АҚШ 9:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, АҚШ аёллар терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ва ФИФА рейтинги етакчиси ҳисобланади.
Ўртоқлик ўйини
13 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)