Нидерландия терма жамоаси устози Луи ван Гал саратондан даволаниш муваффақиятли якунланганини маълум қилди.
«Мен ҳаммасидан ўтдим. 25 марта нур терапиясини бошдан кечирдим.
Шундан сўнг иш берганига ишонч ҳосил қилиш учун 5-6 ой кутишимга тўғри келди. Шундай бўлди», — дейди 70 ёшли мутахассис.
«Аякс», «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоаларнинг собиқ мураббийи 4 апрель кунги баёнотида 2021 йилдан бери простата саратони билан курашаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, футболчилар ван Галнинг касаллиги ҳақида билмаган.
Аввалроқ Рональд Куман 2023 йилнинг январидан Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши, унга қадар эса жамоа бошқарувида ван Галнинг қолиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)