Андижонда 21 минг доллардан ортиқ пулни Қирғизистонга яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, «Дўстлик» чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро Н.С.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган.
Ушбу фуқаро белгиланган тартибда божхона шахсий кўригидан ўтказилганда унинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 21 200 доллар мавжудлиги аниқланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкент аэропортида 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни тамаки қутиларига яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди
- Тошкент аэропортида 300 минг доллардан ортиқ пулни дафтар варақлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган икки киши тўхтатиб қолинди (видео)
- ДХХ Қозоғистонга 1 млн долларга яқин валютани ноқонуний олиб чиқишга уринган поезд машинистларини қўлга олди
- Тошкентда 286 минг доллардан ортиқ пулни егуликлар орасига яшириб, божхонадан олиб ўтилишининг олди олинди (видео)
- Урганч аэропортида қарийб 23 минг долларни белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
- Андижонда қарийб 1,6 млн долларни ноқонуний равишда хорижга чиқаришга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Изоҳ (0)