• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путиннинг қарори, пул ўтказмаларига чекловлар, табиий газни рублда тўлаш мажбурияти. Россия рублни қандай қилиб қутқарди?

    Россия март ойи охирида табиий газини сотиб олган Европа давлатларидан тўловларни доллар ёки еврода эмас, рублда амалга оширишни талаб қилган эди. Бир ой олдин бу жуда яхши келишув эди: Россиянинг Украина билан уруши ортидан рубль 40 фоизга тушиб, 1 доллар 139 рублгача тушиб кетганди.

    Фото: Focus Washington

    Фото: Focus Washington
    Бироқ февраль ойидаги қулаш жараёнидан сўнг, Россия рубли кескин тикланди. 6 апрель куни эса рубль 84 рублга баҳоланиб, урушдан аввалги қийматига тўлиқ қайтди. 11 апрель ҳолатига кўра 1 доллар 81 рубль бўлмоқда. Шубҳасиз, рубль март ойида дунёдаги энг тез ўсган валюта бўлди.

    Шунга қарамай, уруш бошланганда киритилган барча санкциялар ҳали ҳам амалда. Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар янада оғирроқ санкцияларни жорий этмоқчи. Жумладан, Ғарб мамлакатлари томонидан Россия кўмирига эмбарго қўйилди. Хўш, Россия қандай қилиб ўз валютасини қайта тиклашга муваффақ бўлди?

    Рубльнинг тикланишига бир нечта сабаблар бор.

    Табиий газ

    АҚШ ва Европа киритган санкциялар фонида энг катта камчилик бу табиий газ эди. Европанинг бир қанча давлатлари Россия газига қарам бўлиб қолгани ва талабни қондириш учун муқобил етказиб берувчилар етарли эмаслиги сабабли газни сотиб олишда давом этмоқда. 

    Фото: Financial Times

    Фото: Financial Times

    Санкциялар эса Россия билан кўплаб соҳаларда алоқаларни узишга қаратилган эди. Бунинг оқибатида газ нархлари тарихдаги энг баланд даражага кўтарилди. Бир қанча давлатлар, жумладан, Япония Европага газ етказиб бериши мумкин.

    Нефть ва табиий газ нархларининг ошиши, Россиянинг Хитой ва Ҳиндистон каби бошқа йирик иқтисодиётлар билан савдо алоқаларининг мустаҳкамлиги мамлакатга ҳали ҳам доимий хорижий валюта оқимини юзага келтирмоқда. Бу эса рубль курси кўтарилишига сабаблардан бири бўлди. 

    Қарзларни тўлаш

    Яна бир эътибордан четда қолган жиҳат — суверен қарзни тўлаш. Россияга қўйилган энг катта ва энг таъсирли санкциялардан бири унинг хорижий ҳисобларини музлатиш эди. Россия бутун дунё банкларида 640 млрд долларга яқин евро, доллар, иена ва бошқа хорижий валюталарни сақлайди. 

    Бу миқдорнинг ярмига яқини АҚШ ва Европада жойлашган. Санкциялар Россиянинг ушбу пулга киришига тўсқинлик қилар эди. 

    АҚШ Ғазначилиги эса Россияга қарзларини тўлаши мақсадида банк ҳисобларидан фойдаланиш учун рухсат беришга мажбур бўлди. Апрель ойида бу тўхтатилиши режалаштирилган. Шунга қарамай, Россия биринчи бор 650 млн долларлик еврооблигацияларни рублда тўлади. Бу эса дефолт сифатида тан олиниши мумкин.

    Молиявий омиллар

    28 февраль куни Россия Марказий банки фоиз ставкаларини 20 фоизга оширди. Ўз рублларини сотиш ва доллар ёки евро сотиб олиш васвасасига тушган ҳар қандай рус энди бу пулни тежаши керак эди. Қанчалик кам рубль сотувга чиқарилса, валютага тушадиган босим шунчалик кам бўлади.

    Кейинчалик ҳукумат россиялик тадбиркорларга бир нечта талаблар қўяди. Унга кўра, корхоналар чет элда топадиган ҳар қандай пулнинг 80 фоизи рублга алмаштирилиши керак. 

    Кремль, шунингдек, рус брокерларига хорижликларга тегишли қимматли қоғозларни сотишни тақиқловчи фармон чиқарди. Кўпгина хорижий инвесторлар Россиянинг корпоратив акциялари ва давлат облигацияларига эга. Санкциялар сабаб улар бу қимматли қоғозларни сотишлари мумкин эди. Буни тақиқлаш орқали ҳукумат қимматли қоғозлар ва облигациялар бозорларини мустаҳкамлаб, пулни мамлакат ичида сақламоқда. Буларнинг барчаси рублнинг тушиб кетишига йўл қўймаяпти.

    Пул ўтказмаларига чекловлар

    Россия фуқароларига ҳукумат томонидан чет элга пул ўтказишни чекловчи қарорлар қабул қилинди. Дастлабки тақиқда барча валюта кредитлари ва ўтказмалари тўхтатилиши айтилган эди. Бу мамлакатда чет эл валютасини ушлаб туришга хизмат қилди ва россияликларни рублни доллар ёки еврога сотишдан қайтарди. 

    Валюта босими эса кучайиб борди. Чет элга мунтазам равишда пул юборадиган россияликларга қулайликлар бериш учун ушбу чекловлар яқинда бироз енгиллаштирилди. Аммо жорий йил охиригача жисмоний шахслар 10 000 долларгача маблағларни чет элга жўнатиши мумкин.

    Путиннинг қарори

    Рубль мустаҳкамланишининг асосий сабабларидан бири Россия президенти Владимир Путиннинг санкция қўллаган мамлакатларга газни фақат рублда сотиш ҳақидаги қарори бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters
    Маҳсулотларимизни Европа Иттифоқи, Америка Қўшма Штатларига етказиб бериб, тўловни доллар, евро ёки бошқа валютада олиш биз учун энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, — изоҳлайди Путин.
    Табиий газ шартномаларида одатда евро ёки долларда тўлаш келишилган бўлади. Россия газини сотиб оладиган давлатлар эса катта рубль захирасига эга эмас. Путиннинг қарори ушбу давлатларни рублни сотиб олишга мажбур қилиши мумкин. Айнан шу сабабли рублга нисбатан талаб табиий равишда ошди.

    Россия Марказий банки томонидан қабул қилинган ҳимоявий чоралар рубль учун ўзига хос кўприкдир. Агар Россия ва Украина уруши тугаб санкциялар бекор қилинса, рубль ҳозирги қийматини сақлаб қолиши мумкин. Рубльнинг яна бир бор қулаши эса инфляцияни кескин кўтарилишига ва рус халқининг оғир иқтисодий аҳволга солиб қўйиши мумкин. 

    Айрим чекловлар эса бекор қилиниши керак. Асосий фоиз ставкасининг 20 фоиз бўлиб туриши молиявий жиҳатдан иқтисодиётга жиддий зарар бўлади. Россия иқтисодиёти бу йил 8 фоиздан кўпроқ қисқариши, саноат ҳажмининг пасайиши кутилмоқда.

    Россия дунёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчиси ва энг йирик экспортчисидир. Лекин у ягона манба эмас ва рус газининг харидорлари бошқа муқобил вариантларга мурожаат қилишлари мумкин. Россия газига тўловлар фақат рублда қабул қилиниши эса бу жараённи муқаррар ҳолатга олиб келади. 

    АҚШ аллақачон Европага табиий газ жўнатмоқда. Буюк Британия, Норвегия, Қатар ва Озарбайжон ҳам табиий газ етказиб бериши мумкин. Катта ҳажмдаги рус газини сотиб оладиган давлатлар бир кечада ундан воз кечолмайди. Бироқ бу жараён секин-аста содир бўлиши мумкин.

    11.04.2022, 19:59   Изоҳ (0)   34419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида COVID-19 сабаб мактаблар ёпилди ва шаҳарга кириш-чиқиш чекланди

    11.04.2022, 19:21

    Хорватия 18 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади

    11.04.2022, 18:58

    Рамзан Қодиров Россия Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум уюштиришини ваъда қилди

    11.04.2022, 18:18

    Шимолий Кореяда Ким Чен Ин раҳбарлигининг 10 йиллиги нишонланмоқда (видео)

    11.04.2022, 17:12

    Зеленский Жанубий Кореядан қурол сўради

    11.04.2022, 16:58

    Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария — урушнинг 46 кунидан фоторепортаж

    11.04.2022, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.