Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBF чемпионлик камари соҳиби Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) 9 апрель куни WBA чемпиони япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО) билан бирлаштирувчи жангда рингга кўтарилди.
Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Шу тариқа Головкин WBA камарини ҳам ўзиники қилди.
Геннадий бундан олдинги жангини 2020 йил Камил Шереметага қарши ўтказган эди. Қозоғистонлик боксчи рақибини муддатидан аввал таслим этганди.
Мурата эса 2019 йилда канадалик Стивен Бутлер устидан ғалаба қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)