«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес жамоа Эрлинг Ҳоландни эмас, Килиан Мбаппени олиши керак деб ҳисоблайди.
Ҳоланд трансфери учун бор кучимни сарфламаган бўлардим. Тўғрисини айтсам, у учун кўп пул ишлатмасдим. Мбаппе учун — ҳа, Ҳоланд учун эса — йўқ.Аввалроқ, «Барселона» президенти, Ҳоланднинг агенти билан учрашиб, трансфер масаласини муҳокама қилгани хабар қилинганди. «Барселона» ҳужумчини клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи ҳақида маълумот берилганди.Спорт директори эмасман, аммо биринчи навбатда Мбаппега эътиборни қаратган бўлардим. У ҳар томонлама етук футболчига ўхшайди. Агар катта сармоя киритмоқчи бўлсангиз, унда энг яхшисига киритиш лозим. Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганда, Килианга диққатимни қаратардим.
Дани Алвес, «Барселона» ҳимоячиси
Килиан Мбаппе эса «ПСЖ»да қолиши мумкинлиги, лекин «Реал» уни ўз сафига қўшиб олишига ишонаётгани, шунинг учун Азарни ижарага бериб юбормоқчи эканлиги айтилганди.
Изоҳ (0)