Футбол бўйича Қозоғистон Премьер Лигаси 5-тури доирасида «Тобол» 9 апрель, шанба куни сафарда «Ордабаси» билан баҳс юритди.
Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 41-дақиқасида ўзбекистонлик Игорь Сергеев «Тобол»нинг ягона голига муаллифлик қилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Сергеев жорий мавсум Қозоғистон чемпионатидаги дастлабки голини урди.
Ушбу мағлубиятга қарамасдан «Тобол» 10 очко билан Қозоғистон чемпионати пешқадамлигини сақлаб қолди. «Ордабаси» эса очколари сонини 7 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди.
Қозоғистон чемпионати
5-тур баҳси
9 апрель, шанба
Изоҳ (0)