• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ФҲДЁ биносига кириш учун мўлжалланган ногиронлар йўлаги ёпиб қўйилган, бундан мудирнинг хабари йўқ

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) хизматидан кўпчилик, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам фойдаланади. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ биносига кириш учун ўрнатилган ногиронлар аравачаси йўлаги тўсиб қўйилганига гувоҳ бўлинди. Бу ҳолатга изоҳ олиш мақсадида «Дарё» мухбири ФҲДЁ мудири қабулида бўлди.

    Фото: Иллюстрация / Дилзода Ҳамиджонова

    Мудир Луиза Маҳмудбекованинг айтишича, бино катта йўл ёқасида жойлашгани боис асосий кириш эшигидан эмас, балки орқа тарафдаги эшикдан фойдаланилади.

    «Йўлак пайвандлаб беркитиб қўйилганидан хабарим йўқ. Бизга ногиронлар камдан кам ҳолларда келади. Агар келса, ўзим пастга тушиб, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан танишиб, керакли қоғозга имзо қўйиб бераман. Бир марта 70 ёшлар атрофидаги фуқаро келганида чиқиб тушишга қийналишини айтганди. Ўшанда ўзим пасга тушиб хизмат кўрсатганман. Агар ногирон бўлган шахслар портал орқали мурожаат қилса, уларнинг уйига ҳам бориб келишимиз мумкин», – деди Луиза Маҳмудбекова.

    ФҲДЁга асосий кириш қисми. Кириш эшиги ёпиб қўйилган.

    ФҲДЁга асосий кириш қисми. Кириш эшиги ёпиб қўйилган.
    Фото: «Дарё»

    ФҲДЁга ногиронлар учун алоҳида аравача ажратилган. Лекин ўша аравача юрадиган йўл ёпиқ. Бу мантиқсизлик ҳақидаги саволни Луиза Маҳмудбекова жавобсиз қолдирди.

    Мудир мухбир билан суҳбат сўнгида ногиронлар йўлагини очиб қўйилишини айтган эди. Лекин орадан 10 кун вақт ўтган бўлса-да, йўлак ҳалигача беркитилган ҳолда қолмоқда.

    ФҲДЁга ногиронлар учун ажратилган аравача

    ФҲДЁга ногиронлар учун ажратилган аравача
    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига кўра, аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш, транспорт воситалари, алоқа ва ахборот воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришда ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш шартлиги кўрсатиб ўтилган.

    Ушбу қонуннинг 10-моддасида умумий фойдаланишдаги транспорт, алоқанинг, ахборотнинг ишлатилаётган воситалари ҳамда ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектлари (8 ва 9-моддалар) давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари томонидан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартларда ногиронлар кириши ва фойдаланиши учун мослаштирилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур объектларни ногиронлар кириши учун мослаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ногиронларнинг эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайдиган зарур чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак.

    Агар шундай талаблар бажарилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 511-моддасига кўра, ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича талабларни бажармаслик — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    ФҲДЁга орқа томондаги эшиги. Бу кириш қисмидан доимий фойдаланилади. Бу ерда ногиронлар аравачаси учун алоҳида йўлак мавжуд эмас.

    ФҲДЁга орқа томондаги эшиги. Бу кириш қисмидан доимий фойдаланилади. Бу ерда ногиронлар аравачаси учун алоҳида йўлак мавжуд эмас.
    Фото: «Дарё»
    08.04.2022, 20:24   Изоҳ (0)   19545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Таълим сифати вазирга боғлиқ эмас» — халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев

    08.04.2022, 19:57

    Ўзбекистонда кейинги ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    08.04.2022, 19:18

    Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага жами 2 млрд сўм ажратилади

    08.04.2022, 18:47

    Ўзбекистонда 2022 йилда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 млрд сўм ажратилади

    08.04.2022, 18:23

    Ўзбекистондаги барча туғуруқхоналар эшитишни скрининг текширувчи ускуналар билан жиҳозланади

    08.04.2022, 18:15

    «2022 йилда барча тиббий-ижтимоий муассасаларни қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга 227 миллиард сўм ажратилади» — президент

    08.04.2022, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.