• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «2022 йилда барча тиббий-ижтимоий муассасаларни қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга 227 миллиард сўм ажратилади» — президент

    Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни Саховат, Мурувват ва Меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент 2022 йилда барча тиббий-ижтимоий муассасаларни қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга 227 миллиард сўм ажратилишини айтган.

    «Шу билан бирга, бугунги йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида, биз барча вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига ўз ҳудудидаги ҳар бир тиббий-ижтимоий ташкилотга бориб, у ердаги аҳволни ўз кўзи билан кўриб, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш тўғрисида топшириқ берганмиз. Бугун уларнинг ҳар бири қайси муассасада қандай камчиликларни аниқлагани ва нима чоралар кўргани тўғрисида ҳисобот беради. Афсуски, биздаги бор маълумотлар, жойлардаги қатор тиббий-ижтимоий муассасаларнинг шароитини тубдан яхшилаш зарурлигини кўрсатмоқда», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбарининг маълум қилишича, 36 та Саховат ва Мурувват уйларидан 12 тасида қўшимча бино, 7 тасида ётоқхона, ошхона, тиббиёт бўлими, спорт зали қуриш, 21 тасида бинолар ва иситиш-совитиш тизимини таъмирлашга эҳтиёж мавжуд.

    «Шунингдек, 6 та Меҳрибонлик ва 11 та кичик ёшдаги болалар уйларидан 2 таси таъмирга муҳтож аҳволда. Хусусан, Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 15-сон Меҳрибонлик уйида канализация тизими таъмирталаб. Андижон вилоятида кичик ёшдаги болалар уйининг бинолари капитал таъмирга муҳтож. Имконияти чекланган болаларга ихтисослашган 86 та мактаб-интернатдан 11 таси капитал таъмирлашни талаб этади. Жами 3 та мактаб-интернатда қўшимча ўқув биноси, 5 тасида ётоқхона, 4 тасида ошхона, 15 тасида фаоллар ва спорт зали қурилишига эҳтиёж бор», — деди президент.

    Шавкат Мирзиёев 3 та мактаб-интернатда иситиш тизими, 31 тасида ётоқхона, 10 тасида ошхона, спорт ва фаоллар зали, меҳнат хоналари таъмирталаб эканини айтди.

    «Бундан ташқари, 22 та санаторий шаклидаги мактаб-интернатдаги (сколиоз ва нафас йўллари касалликларига ихтисослашган) шарт-шароитларни ҳам ўрганиб, тегишли чоралар кўриш зарур. Мана шу мисоллар, аҳолининг меҳр ва ғамхўрликка муҳтож қатлами учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасидаги ишларимиз ҳали қониқарсиз эканини кўрсатиб турибди», — дейди президент.

    Давлат раҳбари масъулларга бир ой муддатда барча тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳволини яна бир бор чуқур ўрганиб, 2022—2024 йилларда уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва жиҳозлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

    08.04.2022, 18:05   Изоҳ (0)   8696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «2021 йилда ногиронлиги бўлган 900 нафар бола протез-ортопедия мосламалари билан таъминланган» — Шавкат Мирзиёев

    08.04.2022, 17:52

    «Улуғ Рамазон ойида қилган барча яхши ниятларимиз, қилаётган ишларимиз ижобат бўлади» — Шавкат Мирзиёев

    08.04.2022, 17:30

    «Бу халқимизнинг маънавий ва маърифий қудрати тимсоли бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази ҳақида

    08.04.2022, 17:23

    Чимкентда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    08.04.2022, 17:17

    «Бош ҳамшира ва катта ҳамшира ер ағдарганини ҳеч қаерда кўрмагандим» — Пойтахтда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганини айтмоқда

    08.04.2022, 16:26

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

    08.04.2022, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.