• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Титул жанглар тарихидаги энг чалкаш вазият. Ҳабиб Нурмагомедовнинг америкалик риэлторга қарши кечган чемпионлик жанги ҳақида

    Бундан роппа-роса 4 йил аввал худди шу куни (2018 йилнинг 7 апрель санасида) Ҳабиб Нурмагомедов Эл Яквинтани мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади. Аммо Ҳабиб бунинг ҳаммасига кўринганидек осонлик билан эришмайди. У жанггача анчайин мураккаб ва кўплаб асаб толалари ўлишига сабаб бўлган йўлни босиб ўтади. Қуйида ана шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кутилмаган рақиб

    Ҳабибнинг чемпионлик жанги атрофи турли хил воқеаларга тўлиб кетганди. 31 март куни Эаглес жамоасининг Россиядаги бош ҳомийси Зиявудин Магомедов ҳибсга олинади. Ҳабиб бу хабарни эшитганидан, тахминан, 24 соатдан ўтиб, бўлажак рақиби Тони Фергюсон жароҳат олганини ва жангда қатнаша олмаслигини билади. Ўша пайтда жанг бўладиган ҳафта бундан ёмонроқ бошланмайдигандек туюлганди, аммо бу ҳали бошланиши эди, холос.Дарғазаб Ҳабиб меҳмонхонада Конор Макгрегорнинг дўсти Артём Лобов билан юзма-юз келиб, жанжаллашиб кетади. Бир кундан кейин эса Макгрегор Ҳабиб ўтирган автобусга арава улоқтиради. Арава улоқтирилган вақтда Фергюсоннинг ўрнини эгаллаган Макс Ҳоллоуэй Ҳабибга рақиб сифатида кўрилаётганди. Аммо Ҳоллоуэй керакли вазнни қайд эта олмайди ва зудлик билан унинг ўрнига ҳам бошқа номзод қидирилади, якунда Эл Яквинта вариантида тўхташга қарор қилинади. Қизиғи, Конор арава улоқтирган вақтда у Ҳабиб билан бир автобусда бўлган. Яквинта ўшанда Нурмагомедовга рақиблик қилишини ҳали билмас ва бор нарсани мобил телефонига суратга олиб юрганди.

    Барчасини Яна Куницкая барбод қилиши мумкин эди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ушбу вақтга келиб, Ҳабиб Нурмагомедов россиялик биринчи UFC чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар бўлиб турганди. Унгача бу ишни уч нафар жангчи уддалаши мумкин эди, булар: Игорь Зиновев (UFC 16 да Фрэнк Шемрокка ютқазган), Али Багаутинов (UFC 174 да Деметриус Жонсонга имкониятни бой бериб қўйган) ва Яна Куницкая. Куницкая ўз имкониятини кутилмаган пайтда қўлга киритади. Нурмагомедовнинг жанги 2018 йил 7 апрелига белгиланади. Яна эса бунгача MMA’нинг энг доминант аёлларидан бири Крис Сайборг билан жанг қилишга келишиб олганди. Жанг ўша йилнинг 4 мартига белгиланади. Агар Куницкая ғалаба қозонганида, чемпионлик камари Россияга эртароқ келарди ва Ҳабиб «биринчи» мақомидан маҳрум бўларди. Аммо Куницкая Сайборгга қарши роппа-роса уч ярим дақиқа «туриб» беради.

    Нью-Йорклик риэлторнинг жангни қутқариб қолгани ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳабиб билан чемпионлик жангидан бир ҳафта олдин Эл Яквинта 435 минг долларлик кўчмас мулк шартномасини тузади. Бу ҳақда унинг риэлторлик профилидан билиб олиш мумкин эди, у жанг бўладиган ҳафта бошида Instagram’га тегишли ҳавола қолдирганди. Ҳа, Эл Яквинта риэлторлик фаолияти билан шуғулланарди.

    Кўпинча АҚШда бошқа жойда ишлайдиган жангчиларда бўлгани каби, Яквинта ҳам UFC’нинг ўртамиёналарга етарли даражада кўп пул тўламаётганидан хабардор эди ва шунинг учун ташкилот билан шартнома борасида кўп баҳслашади. У бунгача бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришганди. Бироқ Ҳабиб билан жангдан олдин сўнгги уч йилда фақат бир мартагина октагонга кўтарилган. Яквинтага аслида Бруклиндаги мусобақада Пол Фелдер рақиблик қилиши керак бўлган, аммо якунда Яквинта чемпионлик учун курашда Ҳабибга қарши жанг қила оладиган ягона спортчи бўлиб чиқади. Яквинтанинг расмий гонорари 280 минг долларни ташкил этади, лекин катта ишонч билан тахмин қилиш мумкинки, ҳақиқий тўлов бундан анча кўп бўлган. Пол Фелдер билан уч раундлик баҳс ўрнига Ҳабибга қарши беш раундлик жангга 30 соат тайёрланиш учун UFC ва профессионал риэлтор ўртасида қандай молиявий мунозара кечганини тасаввур қилиш шунчаки ақлни шошириб қўядиган ҳолатдир.

    Жангдан чемпионлик мақоми олиб қўйилишига бир бахя қолади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тўқнашув олдидан титул жанглар тарихидаги энг чалкаш вазиятлардан бири содир бўлади:

    • Ҳабиб ким билан бўлишидан қатъи назар енгил вазн тоифасининг вакант камари учун жанг қиларди;
    • Регламентга кўра, чемпионлик жангида қатнашувчилар 70,3 кг тош босиши керак;
    • Титул учун бўлмаган жангларда енгил вазн тоифаси вакилларининг вазни 70,7 кг гача бўлиши мумкин;
    • Эл Яквинта эса 70,4 кг тош босади.
    Шу тариқа Яквинта Ҳабибга фақат оддий жангдагина рақиблик қилиши мумкин бўлиб қолади. Яквинтанинг ўринбосар сифатида октагонга чиқиши аниқ бўлганида, у аллақачон тарозига чиқиб бўлган, камига сув ичишга ҳам улгурганди. Яъни, ундан ортиқча вазн ташлашни сўрашнинг имкони шунчаки йўқ эди. Шунда Ҳабибнинг менежери ақл бовар қилмайдиган математик зукколик кўрсатади. У Эл Яквинтанинг ички кийимини тортиб кўришни сўрайди. Қоидаларга кўра, жангчи агар тарозида эҳтиёж сезилса, ички кийимини ҳам ечиши мумкин. Эл Яквинтанинг ички кийимининг вазни юз граммни ташкил қилади. Шундай қилиб расмий вазн ўлчаш вақтида жангчи 70,3 кг тош босган бўлиб чиқади ва уни энди бемалол енгил вазн тоифасидаги чемпионлик унвонига даъвогар деб ҳисоблаш мумкин эди.

    Жанг ҳақида

    https://www.instagram.com/p/B-LVUitJgN-/?utm_source=ig_embed&ig_rid=ef23309f-be07-465d-8426-9d473b6562ea

    Юқоридаги сурат Яквинтанинг Instagram’даги сўнгги постларидан бири, шу тариқа 2018 йилнинг 7 апрелида Бруклинда UFC камари самбо билан яхши таниш бўлган икки кишидан бирига насиб этиши маълум бўлади. Шу аснода итальян илдизларига эга америкалик бўлиб ҳам ушбу спорт билан шуғулланиш мумкинлиги исботланади. Самбодан ташқари, Яквинта мактабда кураш билан ҳам шуғулланган, қўллари ва боши анча чидамли эди: 7 та нокаутли ғалаба, мағлубиятлар сони эса тешик кулча шаклида.

    Бу Ҳабиб фаолиятидаги энг узоқ жанг бўлганига қарамай (шундай бўлиб қолди ҳам), Нурмагомедов Яквинтани мағлуб этишнинг уддасидан чиқади. 25 дақиқа ичида Ҳабиб унга қарата 134 та зарба бериб, 6 марта муваффақиятли партер амалга оширади. Учинчи раундга келиб эса Нурмагомедов кутилмаган жеб зарбаси билан фотографларга ҳам ажойиб кадрлар тақдим этади. Яквинтанинг юзи ва елкалари қип-қизил рангга «бурканади». Бешинчи беш дақиқалик олдидан Нурмагомедовдан эҳтиёткорроқ тактика талаб қилинади, аммо Ҳабиб «стойка»да жанг қилишда давом этаверади. Жанг якунида барча ҳакамлар беш раунднинг ҳаммасини Ҳабибга беради.

    Жангчиларнинг тўқнашувдан кейинги тақдири

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эл Яквинта мазкур тўқнашувдан кейин топ-15 ликдаги жангчилардан уч нафари билан баҳс олиб боради. Дональд Серроне ва Ден Ҳукерга ютқазиб қўйган бўлса, Кевин Лини мағлуб этишга муваффақ бўлади.

    Ҳабиб эса иккита ҳимоя жангини ўтказиб, Конор Макгрегор, Дастин Порье ва Жастин Гэтжи каби машҳур номларни таслим этади. Шу тариқа Ҳабиб камар ҳимояси сони бўйича енгил вазн тоифасида энг муваффақиятли UFC чемпионларидан бирига айланади — 70 кг вазн тоифасида Нурмагомедовдан ташқари фақат БиЖей Пенн, Фрэнки Эдгар, Бенсон Ҳендерсон камарни уч маротаба ҳимоя қилолган.

    Яквинта билан жангдан олти ой ўтгач, Ҳабиб Конор Макгрегорга қарши жанг қилади ва унинг исми том маънода бутун дунёни забт этади — ҳатто чемпионлик баҳсидаги ғалаба ҳам Ҳабибни Конор билан ҳимоя жангидаги каби юлдузга айлантира олмаган. Бунинг учун 2018 йилнинг октябридаги жангдан кейинги «парвоз», Лас-Вегасдаги жанжал ва Barclays Center’даги ғалабани ёдга олиш ва уларни солиштириш кифоя.

    Яквинтага қарши жангдан икки кун ўтиб, Ҳабиб Instagram’га отасининг чемпионлик камари билан тушган суратини жойлайди ва шундай ёзади: «Бутун фаолиятим давомида шу лаҳзани кутганман».

    Мавзуга доир: Фаолиятида бирор марта мағлубиятга учрамаган ва онасига берган ваъда туфайли MMA’ни тарк этган тирик афсона — Ҳабиб Нурмагомедов 33 ёшда

    07.04.2022, 23:41   Изоҳ (0)   41903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Усмон Дембеле АПЛ клуби таклифини рад этди

    07.04.2022, 22:04

    Иброҳимхалил Йўлдошев — «Нижний Новгород»нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси

    07.04.2022, 21:01

    Ўзбекистон Кубоги. «ОКМК» ўз майдонида «Локомотив»ни енга олмади, «Хоразм» Жиззах клубига мағлуб бўлди

    07.04.2022, 20:29

    Пеп Гвардиола Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин

    07.04.2022, 18:50

    Ҳамиджон Актамов «Қизилқум»дан кетгани маълум бўлди

    07.04.2022, 17:39

    «ПСЖ» Қатар компанияси билан йилига 70 млн евро даромад келтирадиган ҳомийлик шартномаси имзолаши мумкин

    07.04.2022, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.