Бразилия терма жамоаси Пеп Гвардиолани бош мураббий этиб тайинламоқчи.
Бразилия футбол федерацияси (CBF) ЖЧ—2022 дан сўнг терма жамоадан кетадиган Тите ўрнига «Манчестер Сити» устозини муносиб номзод деб ҳисоблайди. Федерация аллақачон испаниялик мутахассиснинг укаси ва агенти Пере Гвардиола билан боғланган.
Пепга ЖЧ—2026 га қадар мўлжалланган шартнома ва солиқлардан ташқари йилига 12 миллион евро маош таклиф қилмоқда. CBF Гвардиола билан келишувга эришишига ишонмоқда.
Аввалроқ, Тите мундиалдан сўнг Бразилия терма жамоасини тарк этишини маълум қилганди.
Маълумот учун, Тите Бразилия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2019 йилги Копа Америкада ғолиб бўлди. «Пентакампеонлар» Титенинг қўл остида 70 ўйин ўтказиб, 52 ғалаба, 13 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.
Бразилия Жанубий Америка минтақасидан Қатар—2022 йўлланмасига эга чиққан илк жамоа бўлганди.
Изоҳ (0)